Де Росси "Ювентус" билан музокара ўтказишни истамади

Aslanov Jasurbek
29 окт 2016, 15:07
"Рома" ярим ҳимоячиси Даниэле Де Росси "Ювентус" билан Турин клубига ўтиш учун музокара ўтказишни истамади.

33 ёшли футболчининг римликлар билан шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади ва томонлар келишувни узайтириш учун музокаралар ўтказишмоқда.

Маълумотларга кўра, "Ювентус" вакиллари Де Росси билан уни Турин клубига ўтиши борасида боғланишган, аммо футболчи рад жавобини берди. У "Рома" билан шартномасини узайтирмоқчи ёки MLSга ўтишни режа қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia