UZ

Сўнгги янгиликлар

21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  17 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  7 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  95 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  59

Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин Янгиликлар

Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин

Рим клубида жорий мавсум давомида 3 нафар турли бош мураббий ишлади – Даниэле де Росси, Иван Юрич ва Клаудио Раньери.

Раньери ҳам ёзда клубни тарк этади. 

As нашри хабар беришича, "Рома"дагилар лойиҳани машҳур мураббий билан қайта жонлантиришни ният қилган. "Жаллоросси" ўз навбатида бу ишни Карло Анчелотти билан амалга оширишни ният қилган. Италиялик мураббий ҳозирда "Реал"далиги ёдингизда бўлса керак. 

Клуб эгалари Фридкинлар оиласи вакиллари 65 ёшли мутахассисни кўндиришга астойдил киришган. Музокаралардаги муҳим аргументлардан бири Анчелоттининг римликлар билан алоқалари – Карло 1979 - 1987 йилларда "Рома" шарафини ҳимоя қилган. 

Мураббийнинг ўзи "Реал"дан кетишни режалаштирмаяпти ва фаолиятини айнан "қироллик клуби"да якунлаш вариантини ҳам кўриб чиқмоқчи. Бироқ бу ҳолат "Рома" учун тўсиқ бўлмаяпти ва клуб Флорентино Перес Анчелотти билан шартномаси якунлангач, ёзда хайрлашишга қарор қилса, италияликларда имконият бўлишидан умидвор. 

Эслатиб ўтамиз, "Рома" 23-турдан кейин 31 очко билан А Серия мусобақа жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика