Хави Элдор Шомуродов устозига айланиши мумкин эди

Sherzod Nurmatov
25 сен 2024, 12:34
"Барселона" собиқ бош мураббийи Хави Даниэле Де Росси истеъфога чиқарилганидан кейин "Рома"ни бошқариши мумкин бўлган.

Бу ҳақда "Corriere dello Sport" хабар берди. 

Манбага кўра, римликларнинг амалдаги мураббийи Иван Юрич бу лавозимга даъвогарлар рўйхатида биринчи бўлмаган. Аввалига клуб раҳбарияти Хави Эрнандес, Стефано Пиоли ва Франческо Фариолидан рад жавобини олган.

Эслатиб ўтамиз, Пиоли Де Росси ишдан бўшатилган куниёқ "Ал Насср"га мураббий бўлган бўлса, Фариоли ҳозир "Аякс"ни бошқармоқда. Хави "Барса"дан ҳайдалганидан кейин ишсиз юрибди.

Маълумот учун, "Рома" таркибида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов тўп тепади. Жамоа 5 турдан сўнг 6 очко билан тўққизинчи ўринда бормоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport