Дарвоза ортида ҳожатини чиқарган ва учрашув вақтида маст бўлган ҳакамлар жазоланишди

Aslanov Jasurbek
13 май 2016, 11:15
"Пршибрам" ва "Славия" ўртасидаги Чехия чемпионатининг 29-тур учрашувида ҳакамлар бригадасининг икки аъзоси ўзини жуда ёмон тутди.

Захирадаги рефери Марек Пилни ўйин пайти маст ҳолда эди ва бир неча маротаба майдон четида йиқилиб тушди.


Иржи Йех эса дарвоза ортида ҳожатини чиқаришга ҳам улгурди. Чехия футбол ассоциацияси иккала арбитрни номаълум муддатга дисквалификация қилди.





Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Associated Press