Дани Алвес: "Мессидан ўзиш учун 50 ёшгача футбол ўйнашга тайёрман"

Mirjalol Normatov
19 сен 2022, 23:51
"Пумас" ҳимоячиси Дани Алвес ПСЖда ўйнаётган собиқ жамоадоши Лео Месси соврин жамғариш бобида ундан ўтиб кетса, нима қилишини айтди.

"Келажак ҳақида ўйлашни ёқтирмайман. Чунки буни башорат қилиб бўлмайди. Ўзим истаган йўл орқали кетишни истайман. Бироқ Мессининг совринлари меникидан кўпайиб кетса, ундан ўзиш учун 50 ёшгача футбол ўйнашга тайёрман", - деди Алвес.

Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли Алвес ҳисобида 42 соврин, 35 ёшли Мессида эса 41 соврин бор.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca