UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42А Серия. Златан 3-ўйинда 5-голини урди  1 01:29Акинфеев ЦСКА таркибидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 01:00АПЛ. "Бёрнли" - "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  0 00:49Англия чемпионати. "Вест Бромвич" "Брайтон" майдонида 1 очко ишлаб олди  0 00:45А Серия. Турнинг марказий учшуви старт олди (онлайн ҳисоб)  6 00:42Неймар жаҳон терма жамоасини тузди. У "Реал", "Атлетико" ва МЮ футболчисини танлаган  0 00:26РПЛ. ЦСКА "Арсенал"ни йирик ҳисобда енгди  0 00:07АПЛ. "Бёрнли" — "Тоттенхэм": Бошланғич таркиблар маълум!  1 00:00"Металлург" - "Насаф" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  9 00:00Бундеслига. "Байер"нинг асосий таркиби билан танишинг  0 23:52А Серия. "Милан" — "Рома": Ибрагимович ва Чалханоглу асосий таркибда!  4 23:25"Рома" 37 ёшли футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:10"Шахтёр" билан ўйинда Санчес ва Сенси "Интер"га ёрдам беролмайди  0 22:45"Қўқон-1912" - АГМК учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:44Моуринью "Барселона" футболчисини сотиб олмоқчи  0

Coca Cola Суперлигаси. "Насаф" сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Насаф" сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетди

Coca Cola Суперлигаси 8-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ 


Ўйин якунланди. "Насаф" иродали ғалабага эришди.

90+4. ГООООООООООООООООООООООЛ! Акмал Мозговой рақиб дарвозасини ишғол этди. 1:0!  

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ЗАРБААААААА! Марко Станоевичнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 

86. "Металларг"да ўзгариш: Евгений Чумак ўрнига Муҳаммад Исаев ўйинни давом эттиради. 

85. "Насаф"да сўнгги ўзгариш: Бобир Абдиҳолиқов ўрнига Жавоҳир Эсонқулов туширилди. 

85. "Насаф" ўнг қанотдан ҳужумга ўтди. Норчаевнинг зарбасини Лобанов ушлаб олди. 

80. "Насаф" таркибида ўзгаришлар: Муҳитдинов ва Кенжабоев ўрнига Хўжамбердиев ва Норчаев тушишди. 

79. Жарима мадончаси ичига узатилган тўп "Металлург" ҳимоячисининг қўлига теккандек туюлди. 

78. Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда, дуранг адолатлидек, лекин ҳали ўйин тугашига 20 дақиқадан кўп вақт бор. 

75. Мезбонларнинг фаол ҳужуми Отахонов ва Алиқулов тўқнашуви билан якун топди.  

71. "Металлург"да ўзгариш қилинди: Шаҳзод Убайлуллаев ўрнига Муродбек Бобожонов ўйинга қўшилди. 

69. "Насаф"да бира тўла 2 та ўзгариш: Раҳматуллвев ўрнига Мозговой, Ғайбуллаев ўрнига Маннонов майдонга тушди. 

69. Майдондаги тортишув учун Кенжабоев ва Тожиевга сариқ берилди. 

66. Кенжабоев ҳужумда қўполлик ишлатди. Лобанов тўпни олдинга тепиб беради. 

64. Ухх! Чумакдан кучли, лекин ноаниқ зарба. 

63. Баҳс қизғин курашларга бой тарзда давом этмоқда. 

59. "Металлург"да дастлабки ўзгариш: Абдураҳмон Абдулҳақов ўрнига Аброр Тошқўзиев туширилди.  

58. Абдураҳмон Абдулҳақовга қўпол ўйини учун сариқ кўрсатилди. 

57. Андреевнинг чап қанотдан узатган пасини Қутибоев жарима мадони ичкарисида олдириб қўйди. 

56. Ўнг қанотдан "Насаф" футболчиси амалга оширган узатма кучли кўриниш олди ва майдонни тарк этди.  

52. ЗАРБА! Насруллаевнинг ажойиб узатмасидан кейин Раҳматуллаев бош билан зарба йўллади, аммо аниқлик етишмади.

48. "Насаф" устунликни ўз қўлига олишга ҳаракат қилмоқда. 

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим тугади. Ҳисоб эса ҳамон - 0:0. Танаффус! 

45+2. Раҳматуллаевнинг тушунарсиз узатмасини жамоадошлари ҳам тушунмади.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

45. УХХХХХ! "Насаф" жарима зарбасини амалга оширди ва рақибга босим қилишга уринди. 

43. Станоевичнинг узатмасини Абдиҳолиқов тушунмай қолди. 

40. ЗАРБА! Станоевичнинг зарбаси "рикошет" орқали Лобановга етиб келди, дарвозаобн қийинчиликка учрамади.  

38. ЗАРБА! Муҳитдиновнинг зарбаси хавфли чиқди, бироқ ноаниқ. 

36. Станоевичнинг зарбаси "рикошет" орқали хавсиз зарбага айланди. Чумак майдонда йтибди, ткрорий лавҳа кўрсатдики, Муҳитдинов унга нисбатан қўполлик ишлатган. 

32. ЗАРБА! Кенжабоевнинг зарбасидан кейин Лобанов тўпни ушлаб олди. 

31. "Насаф" қарши ҳужумга ўтди. Ислом Кенжабоев ўзига хос рейди билан ичкарига кириб борди, бироқ тажрибали Исматуллаев "подкат" орқали тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

30. ЗАРБА! Исматуллаевнинг узоқдан йўллаган зарбасини Муҳаммаджонов қийинчилик билан бўлса-да, қайтара олди. 

27. Ухххх! Ҳусниддин Алиқуловнинг ўнг қанотдан ичкарига узатган тўпи ажойиб чиқди, аммо тўп ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди. 

27. Чап қанотда Ойбек Бозоров йиқитилди, жарима зарбаси ўйинга киритилди. 

26. Ўйин давом этади. Ҳимоячиларнинг пасини Лобанов олдинга тепиб юборди. 

24. Кичик танаффус эълон қилинди. Ўйинчилар сув ичиб олишлари мумкин. 

22. ЗАРБААААА! Шароф Муҳитдиновнинг кучли зарбасини Лобанов қайтара олди. 

18. Марко Становечининг узатмасини Лобанов ушлаб олди. 

15. Баҳс давом этади. "Насаф" тўпга эгалик қиляпти. 

15. Шаҳзод Убайдуллаев майдонда ётибди. Унга нисбатан қўполлик ишлатилмади деб ҳисобланди. 

10. Дониёр Нарзуллаев жарима зарбасидан тўпни ичкарига оширишга уринди, аммо ҳимоячилар тўпни қайтариб юборишди. 

9. Шаҳзод Убайдуллаевдан ўта кучсиз зарба ва мезбонлар посбони тўпни осонгина қўлга киритди.  

6. Саламат Қутибоев Ғолиб Ғайбуллаевга нисбатан ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди. 

5. Станислав Андреев жарима зарбасидан узатган тўпни Машҳур Муҳаммаджонов ҳеч бир қийинчиликсиз қўлига ушлаб олди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Қаршида Суперлиганинг 8-тури доирасида навбатдаги учрашув бошланмоқда. Бугун "Насаф" ўз уйида "Металлург"ни меҳмон қилади. Учрашув бошланишига бир неча дақиқа вақт қолди.

- Учрашув соат 20:00да бошланади.


Coca Cola Суперлига. 8-тур


6 июль, душанба
20:00 - НАСАФ – МЕТАЛЛУРГ 1:0
Ҳакамлар:
Азиз Асимов, Шоҳруҳ Аъзамов, Сардор Нишонбоев, Шуҳрат Ражабов
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев 

Гол: Акмал Мозговой 90+4, - 1:0.

"Насаф": 21.Машҳур Муҳаммаджонов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Дилшод Раҳматуллаев, 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 20.Ислом Кенжабоев, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 35. Абдувоҳид Нематов, 6.Муродбек Хўжамбердиев, 8.Дилшод Саитов, 9.Харис Дилавер, 15.Жўрабек Маннонов, 18.Жавоҳир Эсонқулов, 19.Ҳусаин Норчаев, 22.Акмал Мозговой, 70.Абубакризо Турдалиев.

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 5.Аббосжон Отахонов, 7.Дониёр Нарзуллаев, 8.Саламат Қутибоев, 10.Шаҳзод Убайдуллаев, 21.Камолиддин Тожиев, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Станислав Андреев, 55.Акбар Исматуллаев, 88.Евгений Чумак.
Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 4.Одилбек Абдумажидов, 11.Муродбек Бобожонов, 14.Аброр Тошқўзиев, 15.Зоҳид Абдуллаев, 20.Худойшукур Сатторов, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 43.Даврон Анваров, 77.Муҳаммад Исаев.


Насаф

Акмал Мозговой - 90'

Суперлига. 8-тур

06/07/2020, 20:00

0
:
1
Тугади

Металлург

45'
90'
69'  Ислом Кенжабоев
69'  Дилшод Раҳматуллаев (Акмал Мозговой)
69'  Ғолиб Ғайбуллаев (Жўрабек Маннонов)
80'  Шароф Муҳитдинов (Муродбек Хўжамбердиев)
80'  Ислом Кенжабоев (Ҳусайин Норчаев)
85'  Бобир Абдихолиқов (Жавоҳир Эсонқулов)
90'  Акмал Мозговой
6'  Саламат Қутибоев
57'  Абдурахмон Абдулхақов
60'  Абдурахмон Абдулхақов (Аброр Тошқўзиев)
69'  Камолиддин Тожиев
71'  Шаҳзод Убайдуллаев (Мурод Бобожонов)
86'  Евгений Чумак (Муҳаммад Исаев)
90'  Александр Лобанов

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика