"Челси" ёзда 6 футболчисини сотиб юборади

Alisher
15 июн 2020
Лэмпардга бу ўйинчилар керак эмас.

"Челси" ёзги трансферлар ойнасида таркибни жиддий тарзда тозалашни режа қилган. Хабарларга кўра, клубни бир йўла 6 футболчи тарк этади.

"Челси" Тьемуэ Бакайоко, Эмерсон Памьери ва Давиде Заппакосталар билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи эмас. "Аристократлар" сафини шунингдек Дэнни Дринкуотер, Миши Батшуайи ва Виктор Мозеслар ҳам тарк этади.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" рестартдан кейинги илк ўйинини 21 июнда "Астон Вилла"га қарши ўтказади.


AlisherМуаллиф
Манба: thesun.co.uk