UZ

Сўнгги янгиликлар

19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  4 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  10 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  19 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  14 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  6 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  31

“Бухоро” яна юқори ўринларга даъвогарлик қилмоқчи...ми? Янгиликлар

“Бухоро” яна юқори ўринларга даъвогарлик қилмоқчи...ми?

Таркиб ҳам яхши савиядаги футболчилар билан шакллантирилганлигини унутмаслик керак.

Ҳар холда маҳаллий мухлислар ҳам жамоанинг кўрсатган ўйинидан ранжишгани йўқ. “Бухоро”да мураббийлар штаби ҳам ажойиб кўринишда ташкил этилганди. Бош мураббий Улуғбек Бақоев мураббий сифатида ўзини кўрсатиш учун астойдил ишлаяпти. Шунингдек, унинг ёрдамчиси Бахтиёр Ашурматовни ҳам алоҳида айтиш ўринли бўларди. Умуман олганда, иккала мутахассис анча самарали иш фаолиятини давом эттириб келишмоқда. Бош мураббийга яқиндан ёрдам бериб келаётган Бахтиёр Ашурматов билан бир қатор масалаларни қизғин муҳокама қилдик.  

-    Ҳозирда “Бухоро” клуби мавсумга қизғин тайёргарлик кўряпти. Таркибда ҳам жиддий ўзгаришлар кузатиляпти. Маълумки, бухороликлар ўтган йили 6-ўринни қўлга киритишди. Шунга қарамай, таркибда яна жиддий ислоҳотлар амалга оширилишига эхтиёж каттамиди? Бу саволга Бахтиёр Ашурматовнинг жавоби қуйидагича бўлди:
-    Ҳа, ўтган мавсумда жамоамиз 6-ўринни эгаллади. Лекин мураббийлар штаби ушбу натижадан қониқишмади. Сабаби биз 2017 йилги мавсумда аҳил ва жанговор жамоани шакллантиришга муваффақ бўлгандик. Бунинг устига жонкуяр мухлисларимиз жамоамизни ажойиб даражада қўллаб-қувватлаб туришди. Шу боис “Бухоро” бундан-да, юқорироқ ўринни қўлга киритишга муносиб эди. Энди ушбу чемпионатдаги мақсадимиз янада кучлироқ ва рақобатбардош жамоани тузиш. Таркиб масаласига келсак, айтайлик, айрим ўзгаришлар мажбуран амалга оширилаётган бўлса, яна айрим ўзгаришларни жамоани кучайтириш мақсадида бажаряпмиз. Бу йил ишқибозларимиз “Бухоро”дан янада юқорироқ ўринлар учун курашишимизни кутишяпти. Жамоамиз бош мураббийи Улуғбек Бақоевнинг меҳнатини алоҳида таъкидлашни истардим. Боиси, у клубнинг ривожи учун катта ҳажмдаги ишларни бажаряпти. Мухлислар эса бош мураббийга тўлиқ ишонадилар ва бу эса ўз навбатида бизга қўшимча куч ва масъулият бағишлаяпти.

-    Яқинда вилоят ҳокими клуб тўғрисида йиғилиш ўтказди. Янги мавсумда жамоа олдига аниқ вазифа қўйилдими? Бу борада Ашурматов шундай деди?
-    Авваламбор жамоамиз номидан вилоятимиз ҳокимига, клуб раҳбарларига миннатдорчилик билдириб ўтган бўлардим. Чунки вилоятимиз раҳбари “Бухоро” учун барча шароитларни яратиб беришяпти. Айтишим керакки, вилоятимиз раҳбарлари томонидан ўтказилган йиғилишда айрим муаммоли масалалар кўриб чиқилди. Шу боис клуб раҳбариятида ўзгаришлар бўлди. Шунингдек, янги мавсумда янада рақобатбардош жамоа тузиш кераклиги ҳақида тўхталиб ўтилди. Лекин клуб олдига аниқ вазифа чемпионат ўйинлари бошланиши олдидан қўйилса керак.

-    Ҳозирда Иван Нагаев масаласи кўпчиликни қизиқтиряпти. У ўтган йили “Бухоро”нинг етакчиларидан бири бўлди ва ҳужумчи сифатида ўзини кўрсатди. Унга хориждан таклифлар борлиги ҳақида эшитдик...
-    Иван Нагаев ўтган йили чиндан ҳам ажойб ўйин кўрсатди, - дея гапни давом эттирди, Ашурматов. - У мухлисларнинг ёқимтойига айланди. Биз бундай ўйинчини бажонидил жамоада олиб қолган бўлардик. Лекин Нагаевга хориж клубларидан бир нечта таклифлар бор. Аслида ушбу футболчининг “Бухоро”дан кетгиси йўқ. Аммо хориждан қизиқарли таклифлар бўлиб турган пайтда ўзини четда синаб кўриш имконияти пайдо бўляпти. Шунинг учун Нагаевнинг хориж жамоаларидан бирига ўтишининг эҳтимли юқори.

-    Акмал Турсунбоев билан Никита Рибкин билан боғлиқ вазиятларда нима бўлди? Чунки йиғинлар давомида Акмал “Бухоро”дан кетиб “Металларг”га қўшилди, Никита эса “Металлург”дан “Бухоро”га келди. Аммо тез орада иккала дарвозабон яна ўз жамоаларига қайтишди. Бу масалада Ашурматов қуйидагича фикр билдирди.
-    Акмал Турсунбоев ўтган йилги мавсумда ўз устида тинимсиз равишда ишлади ва дарвозабон сифатида ўсишга эришди. Акмал жамоамиз бош мураббийи Улуғбек Бақоевга оилавий шароити туфайли “Металлург”га ўтмоқчи эканлиги ҳақида маълум қилганди. Биз эса унинг ҳолатини тўғри тушундик ва омад тилаб бошқа клубга кетишига рухсат бергандик. Унинг ўрнига эса Никита Рибкинни таклиф этдик. Бу орада эса Турсунбоев “Бухоро” клубига ўрганиб қолганлигини, жамоа мухлисларига меҳри баланд эканлигини айтиб яна қайтиш истаги борлигини билдирди. Мураббийлар штаби билан маслаҳатлашиб уни клубга қайтаришга қарор қилдик. Жамоамизда учта яхши савиядаги дарвозабон бўлганидан сўнг Рибкин кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун “Металлург”дан бўлган таклифга рози бўлди.

-    Айни пайтда ЎФФ катта ислоҳотларни амалга оширяпти. Янги мавсум учун эса йиллик бюджет 25 миллиард этиб белгиланди. “Бухоро” бу масалани ҳал қилишда қийнаб қолмасмикин? Табиийки, ушбу масалада ҳам мутахассис ўз муносабатини билдирди.
-    ЎФФ раҳбарияти томонидан футболимизнинг ривожи учун охирги пайтларда жуда кўп қарорлар ва янгиликларга қўл урилмоқда. Ишончим комилки, яқин вақтлар ичида ушбу қилинаётган ишлар ўз самарасини беради. Таниш-билишчилик, ёшини кичрайтириш каби иллатларга ҳам қарши курашилмоқда. Аммо бу ишларнинг ўз самарасини бериши учун ҳамма бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиши керак. Клубнинг бир йиллик сметаси кўпайди деб жамоа штабини ўз ишининг устаси бўлмаган таниш-билишлар ва ишчи-ходимлар билан тўлдирмаслик керак. ЎФФ қўяётган талабларга ҳар бир клуб муносиб жавоб бериши лозим. Шундагина натижа бўлади. 25 миллиардлик сметани топишга жамоа қийналадими, деган саволингизга клуб раҳбарлари аниқроқ жавоб беришади. Биз мураббийларнинг иши эса жамоани мавсумга яхши тайёрлашдир.

-    Маълумотларга қараганда, “Бухоро” клубида талабларни бажариш бўйича муаммолар бор деб эшитдик. Ашурматов эса бунга шундай жавоб қайтарди.
-    Биласизми, “Бухоро” клубида ЎФФ томонидан қўйилаётган талабларга жавоб бериш учун мавсум тугаши биланоқ шароитларни яхшилаш йўлида ишга киришилган. Жамоа раҳбарлари ҳали тиним билишгани йўқ. Клуб базаси яхшиланяпти. Аёллар жамоаси, ўринбосарлар таркиби футболчиларига шароитлар яхшиланяпти. Футзал жамоасига ҳам эътибор кучайтириляпти. Менимча, мавсум бошланишига қадар “Бухоро” жамоаси ҳар томонлама талабларга жавоб бера оладиган ҳолатга келади.

-    Украиналик ҳимоячи Владимир Баенко ўтган йили “Бухоро” сардори бўлиб, ўзининг кучли жиҳатларини кўрсата олганди. Уни қайтариш эса муҳим вазифалардан бирига айланди. Баенкони қайтариш имконсизми? Бунга мураббий шундай жавоб қайтарди.
-    Ҳимоячимиз Баенко ўтган йилги мавсумда яхши ўйин кўрсатганди. Бизнинг мақсадимиз ҳам жамоа етакчиларини сақлаб қолиш. Баенкога ҳам таклифлар бор. Айни пайтда у билан музокаралар давом этяпти. Унинг “Бухоро”га қайтиш масаласи ушбу ойда ўз ечимини топади. Ушбу футболчи бу мавсумни ҳам жамоамизда ўтказиши мумкин.

-    Шунингдек, клубга белоруссиялик Сергей Русецкий таклиф этилди. Қизиқ, таркибга яна бошқа легионерлар ҳам келадими? Чунки жамоани ўтган мавсумда ўйнаган хорижлик ўйинчилар тарк этишди. Шу боис уларнинг ўрни бошқа легионерлар томонидан тўлдириладими? Бунга ҳам мураббий жавоб бериб ўтди.
-    Русецкий ўнг қанот ҳимоясида ва ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнай оладиган футболчи. Уни назорат учрашувларида синаб кўрамиз ва кейин бир қарорга келамиз. Шунингдек, туркманистонлик ярим ҳимоячи Омоновнинг ҳам жамоамизга келишининг эҳтимоли юқори. Мураббийлар штаби томонидан яна бошқа легионерларнинг номзодлари ҳам кўриб чиқилмоқда. Агар муносиб ўйинчилар топилса уларни албатта “Бухоро”га таклиф этамиз.

-    “Бухоро” тайёргарлигининг навбатдаги босқичини яна Тошкентда олиб бормоқда. Шу ўринда Бахтиёр Аъзамович, жамоасининг қишки режалари ҳақида ҳам гапирди.
-    Тайёргарлигимизнинг асосий қисми Тошкентда ўтказилади. Янги йилдан кейинги дастлабки йиғинимизни пойтахтда ўтказдик. 19 январдан эса яна Тошкентда тўпландик. Ушбу йиғин мобайнида ўртоқлик учрашувларини ҳам ўтказяпмиз. ПФЛ Кубогида мусобақасида ҳам қатнашиш режамизда бор.

-    “Бухоро” шу кунгача қайси футболчилар билан шартномалар тузилгани хусусида ҳам маълумот берди.
-    Ҳозирча дарвозабон Асилбек Омонов, ҳимоячилар Раҳматилло Бердимуродов, Шавкат Муллажонов, ярим ҳимоячилар Шавкат Саломов, Сардор Сулаймонов ва ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов билан шартномалар туздик. Ўтган йилги мавсумни жамоамизда ўтказган футболчиларнинг аксарияти билан ҳам шартномаларни узайтирдик.

-    ЎФФ мураббийларни хорижда малака ошириши бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширяпти. Бунга Ашурматов қандай қарайди?
-    Албатта, амалга оширилаётган ушбу чора-тадбирларга ижобий қарайман. Чунки футбол ичидаги ҳар бир мутахассис ўз билимини ошириб бориши, ўз устида тинимсиз ишлаши керак. Мураббийларнинг хорижда малака ошириши учун жўнатилиши биз учун айни муддао.


ФИРДАВСХОН  

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика