UZ

Сўнгги янгиликлар

01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  0 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  6 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  1 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  0 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  1 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  4 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  65 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  10 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6

Одатий бўлмаган тартиб ва қоидалар, ижтимой масофа ва бўш трибуналар. "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

Одатий бўлмаган тартиб ва қоидалар, ижтимой масофа ва бўш трибуналар. "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ

Кеча Суперлига 4-тур беллашувларига старт берилди.

Тошкентда "Бунёдкор" жамоаси "Қўқон-1912"ни қабул қилди. Баҳс тақдирини 86-дақиқада қўқонликлар ҳимоячиси Бобур Акбаровнинг ўз дарвозасига киритиб қўйган голи ҳал қилди. Шу тариқа, Вадим Абрамов шогирдлари 4 ўйиндан сўнг 9 очко билан турнир жадвалининг учинчи поғонасига кўтарилиб олишди. Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги қўқонликлар ҳисобидаги очколар олтиталигича қолди ва улар жадвалда бешинчи поғонага тушишди.

Карантиндан кейинги дастлабки учрашувдан кўплаб ажойиб кадрларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Видео "Тезкор студия": "Бунёдкор" ва АГМК ғалабага муносибмиди? Абрамов жамоасининг муаммоси нимада?

Суратлар муаллифи: Жаҳонгир Файзуллаев

Майдонга тупуриш ёки оғизни чайгандан кейин сувни майсага тўкиш мумкин бўлмагани учун бутун стадион бўйлаб мана шундай махсус идишлар қўйиб чиқилди.


Абрамов ва Ашурматов карантин қоидаларига амал қилишмоқда.


Сардорлар ва ҳакамлар ижтимоий масофа сақлашмоқда.


Жамоавий расмга тушишда ҳам оралиқ масофа сақланди.


Мезбонларнинг туркманистонлик легионери Селим Нурмурадов 1-бўлимда анча фаол бўлди, иккинчи 45 дақиқаликда эса пассивлашди.


Ҳумоюн Муртазоев 4-дақиқада 11 метрлик нуқта ёнидан ҳеч ким ҳалал бермаётган ҳолатда бирга-бир вазиятдан фойдала олмади. Қўқонликлар кипери Музаффар Абдуллаев тўпни оёқлари билан қайтариб қолди.


"Бунёдкор"нинг ёш ярим ҳимоячиси Расул Йўлдошев жуда яхши таассурот қолдирди. "Championat.asia" экспертлари ҳам айнан Расулни кечаги беллашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топишди.

"Championat.asia" экспертлари Суперлиганинг бугунги 2 ўйинида энг яхшиларни аниқлашди


Захирадаги ўйинчилар трибунада ва ижтимоий масофа сақлаган ҳолда ўтиришди.


Учрашув антиқаҳрамони Бобур Акбаров. Умуман олганда эса бундай ҳолатда ҳар қандай футболчи билан учраши мумкин ва бунда ўйинчини айблаш тўғри эмас.


Бахтиёр Ашурматов дурангни ушлаб қолиш учун ўйин давомида бир неча бор тактикани ўзгартирди.


Вадим Абрамов жамоаси рақибдан кўра яхшироқ ҳолатдалиги кўринди, лекин ҳужумларга сўнгги нуқтани қўйишда муаммолар кўп ҳали.


Тўп учун кураш.




Карантиндан кейинги дастлабки учрашувдан кўплаб ажойиб кадрларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика