“Бунёдкор-2003” Россиядаги турнир ғолиби!
01 май 2017 11:28
Янгиликлар
“Бунёдкор-2003” Россиядаги турнир ғолиби!
24-29 апрель кунлари Россиянинг Нижнекамск шаҳрида Александр Винников хотирасига бағишлаб анъанавий турнир ташкил этилди. Мусобақада жами 10та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда бош соврин учун кураш олиб боришди.
Алишер Иброҳимов ва Бахтиёр Жўраев мураббийлигидаги тарбияланувчиларимиз гуруҳ босқичида “Нефтехимик” (Нижнекамск), “Сизран-2003” (Сизран), “Уфа-2003” (Уфа) ва “Спартак” (Йошкар-Ола) жамоаларидан усун келишиб, финалга йўлланма олишди. Турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида иккинчи гуруҳда ғолиб чиққан Қозон U-14 терма жамоаси билан куч синашилди. Қизиқарли кечган баҳсда вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучишиб, ғолибликни қўлга киритишди.
Ушбу муваффақият билан “Бунёдкор-2003” мураббийлари Алишер Иброҳимов ва Бахтиёр Жўраевни муборакбод этамиз.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Фикрлар