Бундеслига иккинчи давраси томошабинларсиз бошланади — расмий қарор

Sherzod Nurmatov
22 дек 2021, 11:40
Германиялик мухлислар коронавируснинг янги штамми тарқалиши сабабли 2022 йил бошида стадионларга бора олишмайди.

28 декабрдан бошлаб Германиядаги спорт мусобақаларига томошабинлар киритилмайди. Тегишли қарор ҳукумат йиғилишида қабул қилинди, деб хабар берди Kicker.

COVID-19 нинг янги штамми бўлган омикроннинг тарқалиши сиёсатчиларни катта молиявий йўқотишларга олиб келадиган чораларни кўришга ундади. Жумладан, элит дивизиондаги ҳар бир клуб мухлислар йўқлиги туфайли ҳар учрашувда ўртача икки миллион евро йўқотади. “Бавария” ва “Боруссия Д”нинг йўқотишлари ундан ҳам каттароқ бўлади.

Аввалига йиғилишда стадионларга чекланган миқдордаги мухлисларни киритиш варианти кўриб чиқилди, аммо кейинроқ бу қарор қабул қилинмади. 

Бундеслига биринчи даврасидан сўнг "Бавария" Дортмунднинг "Боруссия"сидан 9 очкога ўзиб кетган ҳолда мусобақа жадвалида ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Kicker

Сўнгги янгиликлар

Барча ›