"Бундай маошлар эътиборни жалб қилади". Алисон Бекер Саудия Арабистонидан қизиқишни тасдиқлади
25 авг 2024 12:42
Янгиликлар
"Бундай маошлар эътиборни жалб қилади". Алисон Бекер Саудия Арабистонидан қизиқишни тасдиқлади
"Ливерпуль" дарвозабони Алисон Бекер Саудия Арабистони клубларининг унга қизиқишини тасдиқлади.
"Ҳа, қизиқиш бўлганди. Саудия Арабистонида битта ўйин учун бошқа ўйинчилар қанча маош олаётгани ҳақида эшитсанг, бу сени бироз жалб қилади. Бу нормал ҳолат, аммо иш ҳеч қачон мен маошни муҳокама қилишгача бормаган.
"Ливерпуль" билан шартномам бор, уни охирига етказишиб қўйишни ёки янгисини тузмоқчиман. Агар клуб мен ҳақимда бошқа жамоалар билан музокаралар ўтказишга қизиқса, бу бошқа суҳбат. Мен очиқман [Саудия Арабистонига], аммо ҳозир эмас", — дейди бразилиялик дарвозабон.
Ўйинчининг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар