"Бу Роналдо учун олдинга ташланган қадам"

Omonjon To`xtamirzayev
10 янв 2024
Футбол агенти Хулио Сезар Гранха ҳужумчи Роналдонинг трансфери ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Левски" футболчиси Роналдо (Роналдо Сезар Соарес дос Сантос)нинг агенти Хулио Сезар Гранха мижозининг "Ростов"га ўтиши ҳақида гапириб ўтди. 



Агентнинг айтишича, унга Ростов-на-Дону ва клуб инфратузилмаси маъқул келган. Шунингдек, Гранха шартнома имзолаш жараёни ҳақида ҳам маълумот берган.

"Чиройли шаҳар. Ҳаммасидан ҳам кўпроқ маъқул келгани клуб инфратузилмаси, бетакрор шаҳар маркази ва стадион — таърифлашга тил ожиз.

Роналдони иккилантирган ҳолатлар бўлдими? Ҳа. Сабаби орада бизга бироз ғалати маълумотлар етиб келди. Бироқ ҳозир барчаси жойида ва Роналдо Туркияда тиббий кўрикдан ўтди. Унинг "Ростов"га ўтиши — олдинга ташланган қадам. Бизни барчаси қаноатлантирмоқда. Шартнома қачон имзоланади? Бугун ёки эртага ҳужжатлар имзоланади", — дея агентнинг сўзларидан иқтибос келтиради "РБ Спорт".


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: РБ Спорт