UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40“Реал” тарихида энг қиммат сотилган футболчилар ўнлиги  0 09:25У футболдан кўра, пулни танлади. Каземиронинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши хато бўлди (Николай Егоричев)  6 09:20Бундеслига. "Боруссия М" - "Герта" 1:0  0 09:15Туркия Суперлигаси. "Умраниспор" - "Галатасарай" 0:1  0 09:10Клопп: “МЮнинг танқидчиларига жавоб қайтариш мақсадида радиога қўнғироқ қилишимга оз қолди”  3 08:50“Реал” Каземиронинг ўрнига кимни олиб келмоқчилиги маълум  1 08:35Каземиро “Ливерпул”га қарши баҳсда дебют қилоладими?  2 08:20Лондон гранди Магуайрга таклиф юборди  11 08:00⚡️ Тақвим. Бугун А Серия, Ла Лига, Бундеслига ҳамда Лига 1'да бўлиб ўтадиган учрашувлар  2 07:45АПЛ. Бугун старт оладиган 3-тур тақвими билан танишинг (+жадвал)  4 03:12Ла Лига. "Севилья" "Вальядолид" билан дуранг ўйнади, "Райо Вальекано" "Эспаньол"ни таслим этди  0 00:55МЮ Каземирони 60+10 млн фунт эвазига сотиб олгани маълум қилинди  14 00:20Расман: "Реал Мадрид" Каземиро "Манчестер Юнайтед"га ўтганини эълон қилди  25 23:53Тухель ва Конте Лондон дербисидан кейинги "қўл сиқиш" учун жазоланишди  6 23:34"Барса" 31 августгача Кундени рўйхатдан ўтказа олмаса, футболчи клубни текинга тарк этиши мумкин  7

"Брентфорд" бош мураббийи АПЛнинг 18-туридан ўрин олган барча ўйинларни кечиктиришни таклиф қилди Янгиликлар

"Брентфорд" бош мураббийи АПЛнинг 18-туридан ўрин олган барча ўйинларни кечиктиришни таклиф қилди

Мутахассиснинг фикрича, шу орқали "Boxing Day"ni сақлаб қолиш мумкин.

"Брентфорд" бош мураббийи Томас Франк Англия Премьер-лигасининг 18-туридан ўрин олган барча баҳсларни бошқа муддатга кўчиришни таклиф этди.

“Биз Премьер-лиганинг дам олиш кунларига режалаштирилган барча ўйинларини қолдириш керак деб ҳисоблаймиз. АПЛ клубларида касалликни юқтирганлар сони кескин ошиб кетган, ҳаммада муаммолар бор. АПЛ ўйинлари, шунингдек, бўлажак Лига кубоги ўйинларини кейинга қолдириш ҳаммага асқатади, муаммоларни бартараф қилиш учун камида бир ҳафта вақт бўлади. Шу тариқа, занжирни узиш мумкин бўлади.

Биз ўйнашни хоҳлаймиз, футбол давом этиши муҳим. Шу тарзда "Boxing Day"нинг давом этишини таъминлай оламиз, бунга 100% аминман. Ушбу омикрон штамми бутун дунё бўйлаб ёрмон ёнғини каби тарқалмоқда ва ўйлашимча, ўзимизни ҳимоя қилиш учун қўлимиздан келганини қилишимиз керак", – деди мутахассис.

"Брентфорд" кейинги ўйинни 18 декабрь куни сафарда "Саутгемптон"га қарши ўтказиши керак.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика