

"Кучли рақибга устунлик бермаслик учун таркиб ҳақида гапирмайман. Доимий мақсадим ўз футболчиларим сифатидан келиб чиқиб ўйин ташкил қилиш. Мен қарор қабул қиалман, улар кимгадир ёқиши ёки ёқмаслиги мумкин.
Саралаш бўйича муҳокама қиладиган бўлсак, биз энг кўп гол уриб, энг кам тўп ўтказамиз. Ҳозир Россиядаги ЖЧ олдидан ҳаяжонлангандек ҳаяжонланмаяпман. Бироқ бироз босим бор.
ЖЧ ғолиблигини орзу қилиш яхши, аммо қолганлар ҳам футбол ўйнай олишини ҳисобга олиб, бор кучимизни ишга солишимиз керак.
Аргентинанинг Саудия Арабистонидан учраган мағлубияти бизни ўйлантириб қўйди. Мундиалда енгил ўйинлар бўлмайди" - дейди Тите.


