“Боруссия Д” Фаврни истеъфога чиқарди, унинг ўрнини вақтинча ким эгаллаши маълум

Eldor Akmurzayev
13 дек 2020, 19:25
Дортмунликлар Бундеслига 11-турида ўз майдонида “Штутгарт”га шармандали ҳисоб (1:5) билан мағлуб бўлди.

Шу туфайли клуб раҳбарияти бош мураббий Льюсен Фаврни лавозимидан озод этишга қарор қилди, дея хабар бермоқда Bild. Фаврнинг ўрнини эса вақтинчалик унинг ёрдамчиси Эдин Терзич эгаллайди.

“Арилар” чемпионатда пешқадам “Бавария”дан 5 очко ортда қолган ҳолда 5-ўринда бормоқда. ЕЧЛда эса жамоа 1/8 финал масаласини ҳал этганди.

Фавр “Боруссия Д” бошқарувига 2018 йил келган ва Германия Суперкубоги-2019'да зафар қучганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Bild