UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  0 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  1 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  8 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0

Болалар футболи: Яшнобод туман ҳокими кубоги Янгиликлар

Болалар футболи: Яшнобод туман ҳокими кубоги

Теглар :  Яшнобод
Шу кунларда пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Катта Янгиобод” маҳалласида футбол бўйича “Хотира ва Қадрлаш куни”га бағишланган болалар ва ўсмирлар ўртасида Ҳоким кубоги турнири қизғин давом этмоқда.

Илк маротаба уюштирилаётган мазкур мусобақа 198-сонли умумтаълим актаби сунъий қопламали стадионида ўтказиляпти.

Турнирда Яшнобод, Бектемир ҳамда Миробод туманидаги болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари ҳамда маҳаллаларнинг 2003-2004 йилларда туғилган ёш футболчилари майдонга чиқишяпти. Унда саккиз жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда.

“А” гуруҳидан “Яшнобод”, БФМИ, “Янги нур”, “Янги давр” жамоалари жой олган бўлса, “B” гуруҳида “Бектемир”, “Шоҳсанам”, “Старт”, “Катта Янгиобод” футболчилари ўзаро баҳс юритишяпти.

Мусобақанинг очилиш маросими байрам тусини олди. Унда Ҳоким кубоги турнири ташкилотчилари, мутахассислар, ёш футболчилар ҳамда санъаткорлар иштирок этишди.

Яшнобод туман Ҳокими кубогининг гуруҳ босқичи дастлабки турларида қуйидаги натижалар қайд қилинди:

“А” гуруҳи,
Биринчи тур

“Яшнобод” — БФМИ — 0:1, “Янги нур” — “Янги давр” — 3:2
Иккинчи тур
“Яшнобод” — “Янги нур” — 12:2, БФМИ — “Янги давр” — 3:0.

“В” гуруҳи,
Биринчи тур

“Бектемир” — “Старт” — 0:2, “Шоҳсанам” — “Катта Янгиобод” — 3:2
Иккинчи тур
“Бектемир” — “Шоҳсанам” — 1:0, “Старт” — “Катта Янгиобод” — 2:4.


Турнир ғолиб ва совриндорлари 5 май куни маълум бўлади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика