UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:20А Серия. "Кальяри" "Ювентус" дарвозасига ҳозирча иккита гол урди (онлайн ҳисоб)  23 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  0 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси, 20-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси, 20-тур статистикаси

“Ғарб” минтақасидаги 20-тур ўйинларининг статистик маълумотлари билан бохабар қилиб ўтишни лозим топдик.
“БУХОРО-2”НИНГ ЎЗИГА ХОС РЕКОРДИ ЁХУД “МАШЪАЛ”ДАН 38 ДАҚИҚА ИЧИДА 6ТА ГОЛ!!!
20-тур. 30 июнь (якшанба)
“Бухоро-2” – “Аланга” 1:3.
“Спартак” – “Сурхон” 0:0.
“Регистон” – “Хоразм” 1:0.
“Ғаллакор-Автомобилчи” – “Орол” 1:3.
1 июль (душанба)
“Зарафшон-ПФК” – “Шердор” 1:0.
“Машъал” – “Зомин” 6:0.

“Ғарб” минтақасида “Бухоро-2” ўзига хос рекорд қайд этиб келмоқда. Сабаби Акмал Чориев бошчилигидаги жамоа мана 20-турки ҳануз ғалаба нималигини билмай келмоқда. Бунгача биринчи лига тарихида бундай натижа қайд этилмаган бўлса керак назаримизда. Биринчи лига жамоалари орасида ҳамон мағлубиятга учрамай келаётган “Машъал” ушбу турда “Зомин”ни қабул қилди. Мазкур учрашувнинг биринчи бўлимида мухлислар гол кўришмади. Танаффус пайтида мураббийларидан керакли кўрсатмаларни олган “газчилар” иккинчи бўлимда “уйғонишди” ва ўйиннинг иккинчи қисмида рақиб дарвозасига жавобсиз 6та тўп киритишга муваффақ бўлди!!! Эътиборлиси “Машъал” футболчилари ушбу голларни 38 дақиқа ичида киритишди! Ҳар бир гол ўртача 6,3 дақиқада юз берган!

20-турдан ўрин олган олтита ўйиннинг 3тасида мезбонлар ғалаба қозонишган бўлса, яна иккита ўйинда меҳмонлар сафардан уч очко билан қайтишга эришган! Қолган яна бир баҳсда эса жамоалар дурангга имзо чеккан!

16ТА ГОЛ. 6ТА ПЕНАЛЬТИ. 1ТА АВТОГОЛ.


Бўлиб ўтган олтита ўйинда жами 16та гол киритилди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 2,6тадан тўғри келмоқда.

Биринчи бўлимда томошабинлар 5та голга гувоҳ бўлишган эрса, иккинчи бўлимда яна 11та гол қайд этилди!

Ушбу турда энг кўп голни “Машъал” футболчилари киритган, 6та!

Турнинг энг текзор голи, 5-дақиқага тўғри келди. “Аланга” ҳужумчиси Турсунмурод Ҳамдамов бу вазиятда “Бухоро-2” дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди.

Турнинг энг сўнгги голи эса, 86-дақиқада юз берди. “Орол” ҳимоячиси Темур Турдиев ушбу дақиқада “Ғаллакор-Автомобильчи” дарвозасига пенальтидан тўп киритди. 

Ушбу турда 6та пенальти белгиланди. Улардан 4таси аниқ амалга оширилган бўлса, қолган иккитаси футболчилар томонидан ноаниқ тепилган. Шерзод Файзуллаев (“Зарафшон-ПФК”), Шаҳзод Маннонов (“Ғаллакор-Автомобильчи”), Темур Турдиев (“Орол”) ҳамда Маъмур Султонов (“Аланга”) 11 метрлик нуқтадан адашмади. Исломбек Исоқжонов (“Спартак”) билан Жамшид Ҳасановга (“Машъал”) эса бу борада совуққонлик етишмади. Шу ўринда икки оғиз. ПФЛ сайтидаги ўйин қайдномасига кўра “Машъал”дан амалга оширилмаган пенальти Жамшид Ҳасанов номига ёзилган. Лекин “Машъал” клуби матбуот хизматининг маълум қилишича пенальтини Отабек Шукуров тепган.

Ушбу турдаги ягона автогол муаллифи Руслан Асланов бўлди. “Бухоро-2” ҳимоячиси “Аланга” билан кечган ўйинда ўз дарвозасига тўп киритиб юборди.

28ТА САРИҚ, 3ТА ҚИЗИЛ КАРТОЧКА!


20-турнинг олтита ўйинида ҳакамлар томонидан футболчиларга жами 28та сариқ карточка кўрсатилди! Бу ҳар бир учрашувга ўртача 4,6тадан сариқ демакдир.

Биринчи бўлимдаги сариқ карточкалар сони 14тани ташкил этди. Иккинчи бўлимдаги сариқлар миқдори ҳам шунча бўлди.

Энг кўп сариқ карточка “Зарафшон-ПФК” – “Шердор” баҳсида қайд этилди. Ушбу ўйинни бошқариб борган ҳакам Тимур Галеев (Урганч) мезбонларга 4та, меҳмон футболчиларга эса 5та сариқ карточка кўрсатди.

Турнинг энг қўпол ўйин намойиш этган жамоаси ҳам айнан “Шердор” бўлди, 5та сариқ! “Бухоро-2” эса аксинча. Гарчи ушбу жамоа ўз майдонида мағлубиятга учраган бўлсада, бухороликлар 20-турни огоҳлантиришларсиз ўтказишгани эътиборга моликдир!
Қайд этилган сариқларнинг 11таси мезбон жамоа футболчиларига кўрсатилган бўлса, қолган 17та сариқ меҳмон жамоа ўйинчилари ҳисобига ёзилган.

20-ТУР ЎЙИНЛАРИНИ ЖАМИ 8031 НАФАР МУХЛИС КУЗАТДИ!


Мазкур турда мухлислар ташрифи у қадар кўп бўлмади. Сабаби бўлиб ўтган жами олтита ўйинга 8031 нафар мухлис кирганлиги ўйин қайдномасида кўрсатилган.
Томошабин йиғиш борасида “Зарафшон-ПФК” бошқалардан яққол илгарилаб кетганлигини аълоҳида таъкидлаш лозим. Жамоанинг душанба кунги уй ўйинига ҳам бошқа баҳсларга нисбатан кўп томошабин ташриф буюрди.

Бу борада “Бухоро-2”да аксинча холат. Жамоанинг биринчи лигада ҳамон ғалаба қозона олмаётгани учун ҳам Вобкентдаги стадионга томошабинлар ташрифи жуда ҳам оз миқдорни ташкил этмоқда.

Мухлислар ташрифи кимдан қандай?
20-тур. 30 июнь (якшанба)


“Бухоро-2” – “Аланга”. Вобкент. 67 томошабин.
“Спартак” – “Сурхон”. Бухоро. 118 томошабин.
“Регистон” – “Хоразм”. Регистон. 525 томошабин.
“Ғаллакор-Автомобилчи” – “Орол”. Ғаллаорол. 2186 томошабин.
1 июль (душанба)
“Зарафшон-ПФК” – “Шердор”. Навоий. 4201 томошабин.

"Машъал” – “Зомин”. Муборак. 931 томошабин.  


20-ТУРДАН КЕЙИНГИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ 

1

МАШЪАЛ (Муборак)

20

18

2

0

52-4

56

2

ЗАРАФШОН-ПФК (Навоий)

20

12

3

5

28-15

39

3

СПАРТАК (Бухоро)

20

11

3

6

34-19

36

4

ОРОЛ (Нукус)

20

9

2

9

32-26

29

5

ШЕРДОР (Самарқанд)

20

9

2

9

32-34

29

6

СУРХОН (Термиз)

20

7

7

6

19-22

28

7

РЕГИСТОН (Самарқанд)

19

8

4

7

22-28

28

8

ХОРАЗМ (Урганч)

20

8

2

10

27-26

26

9

АЛАНГА (Косон)

20

8

2

10

30-36

26

10

ЗОМИН (ЗОмин)

20

7

2

11

32-35

23

11

ҒАЛЛАКОР-А (Ғаллаорол)

19

4

5

10

16-29

17

12

БУХОРО-2 (Бухоро)

20

0

2

18

12-62

2


21-ТУРДА УЧРАШАДИЛАР:
5 июль (жума)

“Бухоро-2” – “Машъал” 0:4
6 июль (шанба)
“Сурхон” – “Хоразм”
“Аланга” – “Орол”
“Зомин” – “Регистон”
“Шердор” – “Ғаллакор-Автомобилчи”
“Спартак” – “Зарафшон-ПФК”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика