UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 21:05“Реал”нинг ёзги трансфер ойнасидаги режалари маълум  3 20:45Фонсека МЮга қарши ўйинда камбэкка ишонмоқда  5 20:30Баҳром Ҳайдаров: "Бундай ўйинларда 1-2та вазият кўп нарсани ҳал қилади"  2 20:20Поп юлдузи “Ипсвич” ҳомийсига айланди  0 20:05ЕЧЛ. Инглизча финал Англияда ўтиши мумкин  8 20:00Темурхўжа Абдухолиқов: “Муборакда катта иштиёқ эвазига ғалаба қозондик”  0 19:45ЕЧЛда ҳафта рамзий жамоаси эълон қилинди   13 19:40"Тезкор студия". "Пахтакор" "Турон"ни юта олмади. 7-тур якунлари  11 19:31Италия Кубогида энди фақат А ва Б Серия жамоалари қатнашади  4 19:30Миржалол Қосимов: "Термизда ҳақли ғалабага эришдик. "Жўжани кузда санаймиз"  8 19:16"Турон" - "Пахтакор" 1:1. Highlights  10 19:12"Сурхон" - АГМК 0:1. Highlights  0 18:55 "Пахтакор" Суперлига дебютантини енга олмади  308 18:52Суперлига. АГМК Термизда кичик ҳисобда ғалаба қозонди  9

“Бир футболчи тарихи”. Конор МакГрегорни жангга чорлаган “Фахрий Легион” – Оливье Жиру ҳақида Янгиликлар

“Бир футболчи тарихи”. Конор МакГрегорни жангга чорлаган “Фахрий Легион” – Оливье Жиру ҳақида

1 январь кунини барча янги йилнинг илк куни деб билади ва бу тўғри. 2017 йилнинг 1 январь кунини эса алоҳида эслаб қолганман.

Ўша куни франциялик Оливье Жиру “Арсенал” жамоаси таркибида “Кристал Пэлас” дарвозасига “чаён” услубида зарба бериб гол урган эди. Айнан йил бошида урилган гол эса йилнинг сўнггида муносиб тақдирланди. Жиру ундан сўнг терма жамоаси билан биргаликда ЖЧ-2018 да ҳам ғолиб бўлди. Ўз клубини алмаштиришга ҳам улгурди. Айни вақтдаги жамоасида эса кеча ЕЧЛ доирасида “Атлетико Мадрид” дарвозасини ажойиб тарзда ишғол қилди. Мен учун ғаройиб ўйинлар кўрсатадиган, оддий гол уришни “билмайдиган” футболчи ҳақида сўз юритишга қарор қилдик.




Оливье Жиру – ким ўзи у?

Қаҳрамонимиз 1986 йилнинг 30 сентябрь куни Франциянинг Шембари шаҳрининг Рона-Алпи туманида туғилди. У дастлаб ўзининг фаолиятини 6 ёшида “Фрож” футбол мактабида бошлади. 13 ёшигача тарбия топган бўлса, кейинчалик профессионал клубга ўтди.


Клублардаги фаолияти ҳақида

У 13 ёшида “Гренобль”га келди. Шу ерда ўсиб-улғайди. Жамоа сафидаги дебют учрашувини эса 20 ёшида ўтказди. 2006 йилнинг 24 март куни “Генон” жамоасига қарши ўйинда майдонга тушди. Клубдаги дастлабки голини эса 2007 йилнинг феврал ойида “Гавр” жамоасига қарши ўйинда киритди. “Гренобль”даги 2 мавсумида жами 23 ўйинда майдонга тушди. Футболчи 2007/08 йилги мавсум бошланишидан аввалроқ футболчи Лига 3 да иштирок этувчи “Истр” жамоасига ижарага бериб юборилди.

Футболчи маълум вақт ўтгач, 2008 йилнинг август ойида “Тур” жамоасига трансфер қилинди. “Гренобль” клуби Лига 1 га чиққанидан сўнг айнан Жируни сотиб юборди. Унинг янги жамоаси “Тур” эса Лига 2 да ўйнар эди. У “Тур”да ҳам 2 мавсум ҳаракат қилди ва кейинчалик, 2010 йилнинг январь ойида “Монпелье” сафига бориб қўшилди.


Жиру “Монпелье”га қўшилган бўлса ҳам мавсумни “Тур”да ижара асосида тугатиб қўйди. Янги жамоасидаги дебют ўйинини эса 2010 йилнинг 29 июль куни Венгирянинг “Дьёр” жамоасига қарши, Европа лигаси саралаши доирасидаги ўйинда ўтказди. Ўйиннинг 32-дақиқасида Жиру рақиб дарвоасини ишғол қилишга эришди. У Лига 1 даги дебютини 8 август куни “Бордо”га қарши ўйинда ўтказган бўлса, илк голини 28 август куни “Валаньсена” жамоасига урди. Ўша мавсумда Франция лига кубогининг ярим финал ўйинида футболчи ПСЖ дарвозасига ғалаба голини урди ҳамда финалда “Марсел”га ютқазиб қўйди “Монпелье”. Биринчи мавсумда 37 ўйинда иштирок этиб, 12 та голнинг муаллифи бўлди. Кейинги мавсум эса Жиру учун ҳам, “Монпелье” учун ҳам омадли келди. У Франция чемпионатида 36 ўйин ўтказиб, 21 та голнинг муаллифига айланди. Шунингдек, жамоаси билан биргаликда Франция чемпионатида ғолиб бўлди.

2012 йилнинг ёзида унга бир қатор жамоалардан таклифлар туша бошлади. Футболчининг ўзи эса Лондонга йўл оладиган бўлди. “Арсенал” – Жирунинг янги жамоаси бўлди. 18 август куни “Сандерленд” билан ўйинда “Арсенал” сафидаги дебютини нишонлаган бўлса, 26 сентябр куни Англия лига кубоги доирасида “Ковентри” билан ўйинда ўзининг дебют голини урди. Премьер лигадаги илк голини “Вест Хэм”га урди. Жиру “Арсенал” сафида етакчи футболчига айлана олди. 2017 йилнинг илк кунида урган голи йил сўнггида “Пушкаш” мукофотига эга чиқди. Ўша голни ургандан кейин берган интервьюсида: “Бу менинг энг чиройли голим деб ўйлайман. Алексис менга тўпни сал орқароқда узатди ва мен унга товоним билан зарба беришга қарор қилдим. Натижа жуда ҳам ажойиб бўлди. Мен эса деярли мувозанатимни йўқотган эдим” – деган эди.


2018 йилнинг 31 январь куни Жиру Лондоннинг бошқа бир жамоаси – “Челси” футболчисига айланди. У бу трансфер ҳақида шундай деган эди: “Арсенал” сафида 5 ярим йил ўйнадим. Менга янги синовлар керак эди ва шунинг учун ҳам премьер-лигада қолдим. “Боруссия”, “Севилья” ва “Рома” клубларидан таклиф тушган эди. Антонио Конте эса мени “Челси” клубига ўтишга кўндирди. Дешам билан суҳбатлашган эдим. У менга айнан “Челси”га ўтишни маслаҳат бермаган, аммо клуб ўзгартиришни сўради”.

Трансфер нархи 16 миллион фунт стерлингни ташкил қилди. 18 ойлик шартномага имзо чекди. Дастлабки ўйинидаёқ гол уришга муваффақ бўлди. Ушбу ўйин “Халл Сити”га қарши кечган учрашув эди. 2018 йилнинг май ойида эса жамоаси билан биргаликда Англия кубогини ютди. 2018/19 йилги мавсумда эса “Челси” билан биргаликда УЕФА Европа лигаси финалига йўл олди. Финалдаги рақиб Жирунинг собиқ жамоаси бўлган “Арсенал” эди. Финалдаги “Лондон дербиси”да “Челси” ғалаба қозонди. УЕФА Суперкубоги доирасидаги ўйинда эса “Ливерпуль”га қарши майдонга чиқди ҳамда гол уришга муваффақ бўлди. Бироқ ўша куни жамоа пеналтилар сериясида мағлуб бўлди.

2020 йилнинг ЕЧЛнинг гуруҳ босқич учрашувида “Севилья”га қарши ўйин ўтказди ва ушбу учрашувда покерга эришди. Бу натижаси орқали “Челси” сафида бир ўйинда 4 та гол урган биринчи футболчи, Карим Бенземадан кейин хет-трик қайд этган иккинчи французга айланди.

Интервюларининг бирида ўз фаолиятини қаерда тугатиш ҳақида ҳам шундай деган эди: “МЛС мен ва оилам учун қизиқарли. Фарзандларим инглизча гапира олишади. Мен у ерга кўчиб ўтаманми? Бу саволга жавоб бера олмайман. Аммо, фаолиятимни ўша ерда тугатишни хоҳлардим”.


Терма жамоадаги фаолияти ҳақида

2011 йилнинг 3 ноябрь куни Франция терма жамоаси бош мураббийи Лоран Блан Жируни АҚШ ва Белгия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини учун чақирди. 11 ноябрь куни АҚШ термасига қарши ўйинда захирадан майдонга тушди. 2012 йилда Франция терма жамоаси билан Европа чемпионатига йўл олди. Ўша мусобақада Жиру 3 та ўйинда иштирок этди. 2016 йили бўлиб ўтган Европа чемпионатида эса финалга қадар йўл олди, аммо чемпионлик насиб этмади. 2018 йилги Жаҳон чемпионатида 7 учрашувда майдонга тушиб, бирорта ҳам гол ура олмади. Ўша мусобақада Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионига айланди. 2020 йилнинг 7 октябрь куни у терма жамоа сафидаги 100-ўйинини ўтказди.

2019 йилнинг 4 июнь куни Франция президенти Эммануел Макрон томонидан ЖЧ-2018 ғолиблиги учун “Фахрий Легион” орденига сазовор бўлди.


Шахсий ҳаёти

2011 йилда у севгилиси Женифер билан оила қурди. 2013 йилнинг 18 июнь куни қиз фарзандли бўлди ва унга Жейд деб исм қўйди. Кейинчалик эса, ўғиллари Эван, Арон ва қизи Ариа дунёга келди.


Конор МакГрегорни жангга чорлаган футболчи

Оливье Жиру “Арсенал”да ўйнаб юрган кезларида мухлисларнинг саволига жавоб бераётиб, ҳазил тариқасида UFC чемпиони Конор МакГрегорни жангга чақирган эди. "МакГрегор билан жангда қанча чидай олардим? Билмадим. Балки 10 сония. Ҳеч қачон жанг қафасида бўлмаганман ва унда иштирок этмаганман. Аммо буни синаб кўриш керак. МакГрегор бўш вақтинг бўлса тайёрман" – деган эди ўша вақтда.

Бензема билан “сўз ўйини”

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Карим Бензема бошқа бир француз ҳужумчиси "Челси" аъзоси Оливье Жирудан кучлими ёки йўқ деган саволга жавоб берганида шундай деган эди: "Келинг бу мавзуни бутунлай ёпамиз. Формула-1ни картинг билан адаштирманг. Бу юмшоқ қилиб айтганда. Давом этамиз. Формула-1 — бу мен. У ҳақда бошқа гапиришни хоҳламайман. У қандай хоҳласа шундай голларни ураверсин, нимани истаса ўшани ютаверсин. Унда ўз бурчаги бор, менда ўз бурчагим". Лекин Жиру буни жавобсиз қолдирмади. Бенземанинг бу гапларига француз "Befoot"га берган интервьюсида жавоб берди: "Мен ким эканман? Картинг? Мен Жаҳон чемпиониман", — деди Жиру. "Барселона" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн Карим Бенземанинг Оливье Жиру ҳақида айтган сўзларига фикр билдирди: "Бунга изоҳ бера олмайман, бу муаммоларга сабаб бўлиши мумкин. Жиру менга ёқади, у яхши йигит. Оливье жаҳон чемпиони бўлишимизга ёрдам берди. Бу ҳаётимиздаги муҳим воқеа бўлган" – деди Гризманн.



Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг: +11   

Фикрлар

+5   
25 фев 12:42:08
chL D11Natan
Olivie Jiru shunday professional hujumchiki lyuboy bitta murabbiyda zaxiradan boshlap o'z mexnati bilan asosiyda uz o'rnini topa olgan ! Jiru raxmat qilayotgan mehnatlaring uchun ! Come on chelsea!
+1   
25 фев 13:40:42
FC CHELSEA NAVBAXOR
Benzemaga chiroyliy javob beribdi respect Jiru.
+1   
25 фев 13:13:47
Maruf Azamov
Jiru o'z uslubiga ega ajoyib hujumchi.
   
25 фев 18:02:51
Altin(#Arsenal#JUV#ATM)
Ха бу бидан жахон чемпиони булди Франция 7 та тушган демак нимадир килгани аник .
   
25 фев 18:00:15
Altin(#Arsenal#JUV#ATM)
Sardor_7 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hozir Benzema sotavda boganida haliyam bonkada bolardi termada
Бенземахам 《Бонка》дан колишмайди Реални не йылдан бери кузатаман , ба'зида огзига солиб месоропка сопсаңхаң отворар эди Шу Бензема .
   
25 фев 17:20:05
Sardor_7
Hozir Benzema sotavda boganida haliyam bonkada bolardi termada
   
25 фев 15:16:30
jamish
Kamtar og'ir bosiq yigit.
Atletiko bilan o'yindayam o'z imkoniyatini kutib sabr qilib yurdi. Va yakunda "o'yinning eng yaxshi futbolchisi" bo'ldi.
-1   
25 фев 14:53:14
ДОКТОР ФЕДЯ
очиғи жа зўр эмас
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика