

"Брюгге" клуби бош мураббийи Скотт Паркер расман истеъфога чиқарилди. Ўтган йилнинг 31 декабрь куни клубни қабул қилиб олган мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан кетди. "Брюгге" Паркер бошқарувида 12 та ўйинда иккитасидагина ғалаба қозонди.
ЕЧЛ 1/8 финалида "Бенфика"дан учралган 1:5 (умумий ҳисобда 1:7) ҳисобидаги мағлубият эса якуний нуқта бўлди.



