UZ

Сўнгги янгиликлар

00:02ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:0 (матнли трансляция)   90 23:51ЕЧЛ. "Ювентус" - "Лион" 0:1 (матнли трансляция)  13 23:25"Зенит" - Россия Суперкубоги соҳиби  28 23:13"Ювентус" - "Лион". Асосий таркиблар маълум  13 23:07"Манчестер Сити" - "Реал Мадрид". Асосий таркиблар маълум  55 22:56Бартомеу: “Месси футбол тарихидаги энг яхши футболчи. У “Барса”да қолмоқчи”  6 21:51АПЛ. Ким йилнинг энг яхши мураббийи бўлади?  17 21:40Жампаоло Турин клубида иш бошлади  0 21:26Дибала "Лион"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  2 21:15"Championat.asia" ходимлари бугунги учрашувлар натижасини тахмин қилишди  48 20:50"Реал" футболчиси коронавирусни енгди  5 20:40Сетьен: "Наполи"ни жуда синчковлик билан ўрганиб чиқдик"  10 20:29"Ростов" япониялик футболчи учун қанча сарфлади?  8 19:56Роналду 2006 йилда "Валенсия"га кўчиб ўтиши мумкин эди  5 19:35"Юнайтед"га Манжукични таклиф қилишди  11

Бахтиёр Ашурматов: "Қизилқум"га Агамуродов келгач, жамоа тартибли ўйнай бошлади" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Қизилқум"га Агамуродов келгач, жамоа тартибли ўйнай бошлади"

Coca Cola Суперлигаси 5-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” - "Қизилқум" (4:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.

“Бугунги ўйин жуда асабий ва қийин ўтди. Мураббий сифатида биринчи бўлимдаги ўйинимиздан бутунлай қониқмадим, чунки ўйин учун қилинган режаларимиз амалга ошмади.

“Қизилқум” жамоасига ҳурматли Тачмурод Шамакович Агамурадов келганидан кейин жамоада ўзгаришлар бўлган, клуб тартибли ўйнай бошлаган. Бугун "Қизилқум" биринчи бўлимда ажойиб ўйин кўрсатди.

4:0 ҳисоби бизнинг катта устунлигимиз эвазига эмас, “Қизилқум”нинг бўшлиқларидан унумли фойдаланганимиз эвазига бўлди деб ўлайман.

Ўйинда туб бурилиш ясай олганликлари учун футболчиларимизга раҳмат айтаман.

Мухлисларимиз ҳам футболни соғинишган, афсуски, ўйинлар мухлисларсиз ўтмоқда. Мухлисларимиз тезроқ стадионга қайтишларини кутиб қоламиз ва бугунги ғалабамизни уларга бағишлаймиз.

Захирадан тушган футболчилар ўйинимизни кучайтиришди ва ўзгаришлар ўзини оқлади.

Кейинги ўйинларда устозим Тачмурод Шамакович ва “Қизилқум”га омад тилайман", - дейди Ашурматов.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

+4   
19 июн 22:11:23
IBOH SARIASIYA
Қўқонлик мухлисларга табриклар,лекин Қўқон стадионидаги майдон четидаги реклама шити зўр екан.Андижондаги шит оппоқ туради бази пайтлар кўринмайди сабаб нима екан а?
+3   
19 июн 22:01:24
Фк Тулуза
Қўқон жамоасига кейинги ўйинларда ҳам омад (Пахтакор мухлиси)
+3   
19 июн 21:47:49
Автомобилист
Жавохирни урни билиняпти.Синдаровни асосийда тушириш керак.
+1   
20 июн 00:16:20
NusratN
Куконликлар галаба муборак давомий булсин ТАБРИКЛАЙМАН!!!!!
Ашурматов илтимос бугунги ютукдандан кейин Узбекдаги хамма спорт канналида интервью берманг Жуда куп интервью бериб туйдириб юборгансиз Шу одатингизни йук килинг илтимос
+1   
19 июн 21:58:47
Имомрасул
Тартибли уйин намойиш этиб 4 : 0 ютказибти тартибсиз уйин намойиш этганида 8 : 0 га коларканда
   
20 июн 09:05:15
Javohir Siddikov
Фк Тулуза фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қўқон жамоасига кейинги ўйинларда ҳам омад (Пахтакор мухлиси)
Paxtakorga ham omad
   
20 июн 05:31:38
Укабой Акабоев
Устозидан ўтмаган шогирдни шогирд деманг.Ашурматов учун хурсандман. Сурхонга ҳам омад.
   
19 июн 21:47:59
Маруф Абдуллаев
Роса тартибли буп копти гап йук
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг