UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблари маълум!  10 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  1 18:50Янгича офсайд қоидаси Жаҳон чемпионатигача тасдиқланиши ва амалиётга татбиқ қилиниши мумкин  5 18:20Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  6 18:15​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  22 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  56 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  8 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  4 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  5 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  4 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  30

Бахтиёр Ашурматов: "Қизилқум"га Агамуродов келгач, жамоа тартибли ўйнай бошлади" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Қизилқум"га Агамуродов келгач, жамоа тартибли ўйнай бошлади"

Coca Cola Суперлигаси 5-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” - "Қизилқум" (4:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.

“Бугунги ўйин жуда асабий ва қийин ўтди. Мураббий сифатида биринчи бўлимдаги ўйинимиздан бутунлай қониқмадим, чунки ўйин учун қилинган режаларимиз амалга ошмади.

“Қизилқум” жамоасига ҳурматли Тачмурод Шамакович Агамурадов келганидан кейин жамоада ўзгаришлар бўлган, клуб тартибли ўйнай бошлаган. Бугун "Қизилқум" биринчи бўлимда ажойиб ўйин кўрсатди.

4:0 ҳисоби бизнинг катта устунлигимиз эвазига эмас, “Қизилқум”нинг бўшлиқларидан унумли фойдаланганимиз эвазига бўлди деб ўлайман.

Ўйинда туб бурилиш ясай олганликлари учун футболчиларимизга раҳмат айтаман.

Мухлисларимиз ҳам футболни соғинишган, афсуски, ўйинлар мухлисларсиз ўтмоқда. Мухлисларимиз тезроқ стадионга қайтишларини кутиб қоламиз ва бугунги ғалабамизни уларга бағишлаймиз.

Захирадан тушган футболчилар ўйинимизни кучайтиришди ва ўзгаришлар ўзини оқлади.

Кейинги ўйинларда устозим Тачмурод Шамакович ва “Қизилқум”га омад тилайман", - дейди Ашурматов.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика