Дани Алвес Испания полицияси томонидан ҳибсга олинди

Оқил Абдубарноев
20 янв 2023, 21:33
Бразилиялик футболчи Дани Алвес Испания полицияси томонидан Барселонада жинсий зўравонликда айбланиб, ҳибсга олинди.

39 ёшли бразилиялик футболчи аллақачон гувоҳлик берган.

Воқеа ўтган йилнинг 30 декабрь куни дискотекада содир бўлган. Алвес аввалроқ ўзига қўйилган барча айбловларни рад этганди.

"Барселона"нинг собиқ футболчиси учун қамоқ жазоси тайинланиши даргумон, аммо футболчи жаримага тортилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: AS