

"Барселона" раҳбарияти клуб сардорлари (Лионель Месси, Сержи Роберто, Сержи Бускетс, Жерар Пике)дан ўйинларни қайси стадионда давом эттиришни хоҳлашларини сўради.
Ўйинчилар 6 минг ўринга эга "Йохан Кройфф"дан кўра, "Камп Ноу"да ўйнашни афзал кўришди. Раҳбарият бу икки аренада ўйнашнинг ҳаражатларини ҳисоблаб чиқди ва фарқ аҳамиятсиз деган хулосага келинди.
Шу сабаб "Барселона" мавсум давом эттирилганидан сўнг бўш трибуналар остида, "Камп Ноу"да ўйин ўтказади.



