"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди

Sherzod Nurmatov
6 сен 2025
Хабарларга кўра, "Барселона" ҳужумчининг руҳий ва жисмоний тайёргарлигидан хавотирланган ҳолда Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"га қайтариш ҳақида ўйламоқда.

27 ёшли футболчи ёзги трансфер ойнаси бошида 30 млн фунт стерлингга сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара асосида "Манчестер Юнайтед"дан Ла Лига чемпионига келиб қўшилди.

Рэшфорд "Барселона"нинг чемпионатдаги 3 ўйинида ҳам ўйнади, бирида бошланғич ва қолган иккитасида захирадан майдонга тушди.

"El Nacional" хабарига кўра, "Барселона" аллақачон англиялик футболчини агар у кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқчи бўса, руҳий ва жисмоний тайёргарликни ошириши кераклиги ҳақида огоҳлантирган.

Хабарда қўшимча қилинишича, клуб унинг машғулотлардаги ва мавсумолди ўйинларидан ҳайратда қолган, бироқ мавсум расман бошланганидан сўнг ўзини кўрсатишини кутган.

Натижада "Барселона" энди Рашфордни "Олд Траффорд"га қайтариш ҳақида бош қотирмоқда. Агар шундай бўладиган бўлса, Каталония жамоаси шартномани бекор қилиш учун "Манчестер Юнайтед"га 5 миллион евро тўлаши керак бўлади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: El Nacional