"Барселона" футболчиси Тошкентга келишини Твиттер орқали билиб олди

Omonjon To`xtamirzayev
11 окт 2023, 19:21
Ярим ҳимоячи 13 октябрь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Испания U-21 терма жамоаси ва "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Фермин Лопес олимпия терма жамосига чақируви тўғрисида қандай хабардор бўлгани тўғрисида фикр билдирди.

"Испания U-21 терма жамоасига чақирилганимни Твиттер орқали билиб олдим. Терма жамоа рўйхатида менинг исмим борлигига кўзим тушиб қолди", — деди Лопес El Chiringuito нашрига.

Фермин "Барселона" таркибида барча мусобақаларда 6 та ўйинда майдонга тушди ва "Мальорка" дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Испания ўртоқлик учрашуви 13 октябрь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида соат 19:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›