

Испания U-21 терма жамоаси ва "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Фермин Лопес олимпия терма жамосига чақируви тўғрисида қандай хабардор бўлгани тўғрисида фикр билдирди.
"Испания U-21 терма жамоасига чақирилганимни Твиттер орқали билиб олдим. Терма жамоа рўйхатида менинг исмим борлигига кўзим тушиб қолди", — деди Лопес El Chiringuito нашрига.
Фермин "Барселона" таркибида барча мусобақаларда 6 та ўйинда майдонга тушди ва "Мальорка" дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Испания ўртоқлик учрашуви 13 октябрь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида соат 19:00 да бошланади.



