"Барселона" етакчилари Луис Энрикенинг баъзи қарорларидан норози

Aslanov Jasurbek
15 апр 2016, 15:21
"Барселона" - "Реал Сосьедад" учрашувидан сўнг, Каталония клуби баъзи етакчилари ва бош мураббий Луис Энрике ўртасида тушунмовчилик юзага келди.

Ушбу ўйинда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган футболчиларга Луис Энрикенинг баъзи қарорлари ёқмади. Гап мураббийнинг Андрес Иньеста ўрнига Рафинья Алькантарани асосий таркибга киритиши ҳақида кетяпти. Рафинья узоқ вақт давомида жароҳат туфайли майдонга туша олмаётган эди. Бундан ташқари, Хорди Альба ўрнида Серхи Роберто ўйнаши ва Арда Туран ҳамда Мунир Эл-Хаддадининг асосий таркибда бўлиши футболчиларни ҳайратлантирди. Футболчилар самолётда мураббийга норозик билдиришди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Mundo Deportivo