“Барса”нинг янги форварди кучли жиҳатлари, олдига қўйган мақсади ва кўплаб голлар урмоқчилигини айтди

Eldor Akmurzayev
20 фев 2020, 21:00
Хабарингиз бор, бугун "Леганес" форварди Мартин Брейтуэйт “Барселона” аъзосига айланди.

У янги жамоаси тўғрисида илк фикрларини билдирди. 

“Жуда ҳаяжондаман. Орзуим ушалди. Футбол ўйнайдиганларнинг ҳар бири “Барселона” шарафини ҳимоя қилишни истайди. Мақсадим – титуллар ютиш. Ушбу клуб ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. 

Кучли жиҳатларим? Жисмоний томондан кучли, тезкор ва техникали ўйинчиман. Ҳар куни ўзимни ривожлантириб боришга ҳаракат қиламан. Кўп гол ураман деган умиддаман”, – дейди 28 ёшли даниялик.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com