UZ

Сўнгги янгиликлар

02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  0 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  1 23:58Шквирин "Андижон"да  2 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  21

Баҳром Ҳайдаров: “Дурангни ёмон натижа деб ҳисоблайман” Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: “Дурангни ёмон натижа деб ҳисоблайман”

Про лиганинг 21-туридан ўрин олган “Шўртан” - “Қўқон-1912” (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ҳисоб 1:1 кўринишда бўлиши қайсидир маънода адолатли натижа. Лекин “Шўртан” ҳам, биз ҳам ютиб кетишимиз мумкин бўлган ўйин эди. Вазиятларни якунлашда маҳорат етишмаяпти. Икки жамоа ҳам тенг ўйин кўрсатди. Биринчи бўлимда фаоллик биз томонда бўлди, голдан сўнг шу руҳда давом эта олмадик. Бизга ҳар бир ўйинда 3 очко керак, чунки айни дамда турнир жадвалида 5-ўриндамиз. Дурангни ёмон натижа деб ҳисоблайман. 

- Гол ўтказиб юбориш жисмоний ҳолат билан боғлиқми ёки жамоа ғалаба қозондик деган руҳият билан ўйнадими?

- Жисмоний ҳолатимиз жуда зўр бўлмаса ҳам, ҳархолда яхши. Ҳозирги вазиятда ёмон эмас. Охирги дақиқаларга қадар ҳужумкор ўйнадик. Гол ўтказиб юбориш индивудиал хатолар эвазига юзага келди. Шунинг натижасида асабийлик кузатилди.

- Бугунги дуранг жамоа мақсадларига етишиш ёки етишмаслиги учун қанчалик таъсир кўрсатади?

- Бир томондан бугун “Шўртан” ғалабага эришганида биздан анчайин ўтиб кетарди. Сафарда “Шўртан” билан ўйинда очко олиш ёмон натижа эмас аслида. Лекин биз ҳар ўйинда 3 очко олсак, мақсадга эришамиз. Дуранглар ҳам биз учун ёмон натижага айланиб қолаяпти. Ҳали имкониятимиз бор. Олдиндаги тур ўйинларида жиддий курашамиз.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика