UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  1 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  9 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  9 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  2 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  16 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  2 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  9 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  16 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   5 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  7 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0

Аёллар Олий лигаси. “Севинч” бронза учун тақдирланди, “Навбаҳор-W” гуруҳ ғолиби Янгиликлар

Аёллар Олий лигаси. “Севинч” бронза учун тақдирланди, “Навбаҳор-W” гуруҳ ғолиби

Теглар :  Аёллар футболи
Аёллар футболи бўйича Олий лига жамоалари, қолдирилган “Сўғдиёна-W” ва “Бунёдкор” жамоалари ўйинини инобатга олмаганда, мавсумни якунлашди.

Мусобақанинг совриндорлари номи аллақачон маълум бўлиб улгурганди – “Сўғдиёна-W” олтин, “Бунёдкор” кумуш, мамлакатнинг кўпкарра чемпиони “Севинч” эса бронза медалларига лойиқ топилганди. Сўнгги турда АГМК-W устидан қозонилган йирик ҳисобдаги ғалабадан кейин “Севинч” жамоаси аъзолари клуб мутасаддилари, ҳомийлари томонидан муносиб тақдирланди – қимматбаҳо совғалар билан мукофотланишди. Сўнгги тур фақат “В” гуруҳи пешқадами номига ойдинлик киритиши билан муҳимроқ эди. Бу номга даъвогарлардан бири “Пахтакор” сафарда “Қизилқум-W” билан  дуранг ўйнади, ўз майдонида “Нурафшон-W”ни қабул қилган ва йирик ҳисобда зафар қучган “Навбаҳор-W” 26 очко тўплаган ҳолда гуруҳда карвонбоши бўлди.

 

Олий лига. 23-тур

9 ноябрь, сешанба

 

СЕВИНЧ – АГМК-W – 4:0 (0:0)

Қарши. “Геолог” стадиони. 45 томошабин.

Ҳакамлар: Эдита Мирабидова, Дарья Снеткова, Моҳирабону Муралиева

Назоратчи: Ҳушвақт Мухторов

Комиссар: Равшан Мавлонов

Голлар: Мафтуна Шойимова (77), Нилуфар Қудратова (81), Гулзода Амирова (90+1), Лайло Шодиева (90+4)

“Севинч”: Мафтуна Жонимқулова, Лайло Шодиева, Мафтуна Шойимова, Ана Алекперова, Гулзода Амирова, Шодия Тошева, Шахризода Зайниддинова, Феруза Бобохўжаева (Ангелина Полюшкевич, 57), Малика Бурхонова, Нилуфар Қудратова, Лайло Тиловова

АГМК-W:  Нилуфар Қурбоналиева, Дарина Федосенко, Камила Зарипова, Муниса Ғиёсова, Лейла Рустуллаева (Лейла Ораниёзова, 83), Севинч Қўчқорова, Шоҳида Тожиддинова, Ўғилой Илашева, Мафтуна Панжиева, Феруза Турдибоева, Ораста Тожибоева

Огоҳлантиришлар: Лайло Шодиева (14), Шодия Тошева (47), Мафтуна Шойимова (62) – Мафтуна Панжиева (55)

 

ҚИЗИЛҚУМ-W – ПАХТАКОР-W – 2:2 (1:0)

Навоий. “Ёшлик” стадиони. 45 томошабин.

Ҳакамлар: Ҳуснора Жумаева, Зилола Раҳматова, Маржона Раҳматқулова

Назоратчи: Набижон Рўзимов

Комиссар: Алишер Файзиев

Голлар: Шахзода Жамолова (16, 54) – Алиса Захаренко (78), Малика Халилова (87)

“Қизилқум-W”: Шахноза Каримова, Бахтишод Тўхтаева, Зарина Бобоева, Ферузахон Жўрабоева, Шахзода Жамолова, Мадина Камолтоева, Омадой Мингбоева, Чиройгул Деҳқонова, Гулчирой Иброҳимова, Фаричеҳра Абдувоҳидова, Моҳинур Қўзиева (Ойгул Ёқубова, 90)

Пахтакор-W”: Нигора Узганова, Мадина Абдураимова, Алиса Захаренко, Динара Тагирова, Лидия Цема, Умида Хотамова, Дурдона Бахтиёрова, Зуҳра Бахриддинова, Махзуна Абдукаримова, Екатерина Сальникова, Зебинисо Авлиёқулова (Малика Халилова, 61)

Огоҳлантиришлар: Гулчирой Иброҳимова (7), Мадина Камолтоева (89) – Динара тагирова (44), Лидия Цема (53).

 

НАВБАҲОР-W – НУРАФШОН-W – 6:0 (3:0)

Наманган. “Навбаҳор” марказий стадион захира майдони. 132 томошабин

Ҳакамлар: Лочин Долимов, Абдулҳамид Абдураимов, Азизбек Исақов

Назоратчи: Ислом Раҳимов

Комиссар: Акмал Қорабоев

Голлар: Наргиза Абдурасулова (7, 45+1, 71, 85), Нилуфар Дадажонова (45), Мадина Ҳикматова (70-пен.)

“Навбаҳор-W”: Ҳурматой Камолхўжаева, Мадина Ҳикматова, Нилуфар Дадажонова, Наргиза Абдурасулова, Зарина Хўжаева, Сарвиноз Комилжонова, Муқаддам Абдуллаева, Мавлуда Мунавварова (Соҳиба Мелибоева, 75), Шоҳида Эргашева (Муҳаррам Абдуллаева, 58), Дилнора Давронова, Зуҳрахон Абдураҳимова

Нурафшон-W”: Нозигул Ғиёсова, Соҳиба Сейитмирова, Нилуфар Умарова, Нигина Ҳайдарова, Динора Садақулова (Рухсора Расулова, 46), Нитая Рож Кунноса, Фарзона Шоназарова, Ситора Пирназарова, Комила Тўхтасинова, Чарос Ғаниева, Шахноза Юсупова

Огоҳлантиришлар: Нилуфар Дадажонова (90+1) -  Шахноза Юсупова (59).

 

18 ноябрь, пайшанба

 

СЎҒДИЁНА-W - БУНЁДКОР-W


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика