

Карраско "Атлетико"га январда Хитойнинг "Далянь Ифань" клубидан ижара асосида қайтган эди.
Бельгиялик вингернинг мадридликлар билан тузган шартномаси июнь ойи охирида якунига етади, аммо клуб уни мавсум сўнггига қадар ўз таркибида сақлаб қолмоқчи.
26 ёшли ўйинчи жорий мавсум "рохибланкос" либосида Ла Лигада 5та ўйинда майдонга тушди.



