UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  0 02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  0 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  2 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  0 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  14 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  3 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  5 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  7

Артур Юнусов: "Залдаги муҳитни сўз билан тасвирлаб бериб бўлмайди" Янгиликлар

Артур Юнусов: "Залдаги муҳитни сўз билан тасвирлаб бериб бўлмайди"

Теглар :  Артур Юнусов
Футзалчимиз Артур Юнусов Қирғизистонга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин қийин бўлди. Учрашув гуруҳда биринчи ўринни олиш олмаслигимизни ҳал қиларди. Чунки, бунгача Саудия Арабистони ва Ливан терма жамоалари ҳам дуранг қайд этишганди. Олдимиздаги вазифа эса, ушбу баҳсда ғалаба қозониб биринчи ўринни таъминлаб қўйиш эди. Қирғизистонликлар ҳам агар ютқазиб қўйишса қийин вазиятда қолишларини тушуниб тургандилар. Шу сабабли, рақиб ҳам ўйинга қаттиқ тайёрланди. Асосийси, 3 очкога эришдик ва биринчи ўрин билан гуруҳдан чиқдик.

Залдаги атмосферани сўз билан тасвирлаб бериб бўлмайди. Бунинг учун ўша ернинг ўзида, яъни паркетда бўлиш лозим. Мухлисларга бунинг учун катта раҳмат айтамиз. Умуман, бизни ТВ орқали қўллаб-қувватлаган ватандошларимизга ҳам миннатдорчилигимизни билдириб ўтаман.

Кейинги босқич ҳақида гапиришга ҳали вақт бор. Унгача яна битта ўйин ўтказамиз. Ҳали чорак финалда кимга тўқнаш келишимиз аниқ эмас. Ўйиндан-ўйинга кучайиб боришимиз лозим. Унгача ҳали вақтимиз етарли", - дейди Артур Юнусов.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика