

Маҳоратли футзалчи эндиликда пойтахтимизнинг "Локомотив" жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Бугун Артур Юнусов "темирйўлчилар" жамоаси билан шартнома имзолади.
Таъкидлаш жоизки, Артур Юнусов илгари "Олмалиқ", "Ардус" каби юртимизнинг етакчи футзал жамоалари сафида фаолият олиб борган. Шунингдек, Ўзбекистон футзал терма жамоаси сафида кўплаб муваффақиятларга эришган.



