

Бу ҳақда лига расмий сайти хабар бермоқда.
31 ёшли посбон жорий мавсум 46та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 61та тўп ўтказиб юборган.
Италиялик футболчи 11та ўйинда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.
Эслатиб ўтамиз, Вито Манноне 2006-2013 йиллар давомида "Арсенал" шарафини ҳимоя қилган.
Қайд этиш керакки, ушбу соврин ўтган йили олдинроқ "Манчестер Сити"да ўйнаган Зак Стеффенга берилган эди.



