"Арсенал" ҳужумчиси А Серияга кўчиб ўтмоқда

Mirjalol Normatov
16 авг 2018, 23:55
"Арсенал" ҳужумчиси Жоэль Кэмпбелл "Фрозиноне" жамоасига ўтмоқда.

"Football London" хабарига кўра, 26 ёшли футболчи янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтиш учун Италияга жўнаб кетган. Кўп бора ижарага берилган футболчи ниҳоят бошқа жамоага тўлиқлигича трансфер бўлиш арафасида.

Жоэль 2011 йилда "Арсенал"га борган ва шу вақтдан буён у "Лорьян", икки марта "Бетис", "Олимпиакос", "Вильярреал" ва "Спортинг"га ижарага берилган. У "канонирлар" таркибида 40 учрашувда майдонга тушиб, 4 гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football London

Сўнгги янгиликлар

Барча ›