"Арсенал" футболчиси мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди

Alisher
5 мар 2020, 18:46
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра жароҳат олди.

Футболчи Англия Кубоги доирасидаги "Портсмут"га қарши ўйинда тўпиғидан жароҳат олган эди.

Хабарларга кўра, Лукас мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди. Хавбек операцияга муҳтож.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" Кубок доирасида "Портсмут"га қарши меҳмондаги ўйинда зафар қучган ҳолда соврин учун курашни давом эттирадиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: skysports.com