Аргентина термаси собиқ кипери: “Сетьеннинг ўрнида бўлсам, Мессини захирага ўтказиб қўярдим”

Eldor Akmurzayev
30 июн 2020, 19:15
Уго Гатти “Барселона” сардорини кескин танқид қилди.

“Месси даражасини йўқотган, чунки, у ўзини аввалги Мессидек ҳис қилмай қўйди.

Гап атрофдагиларда эмас, боиси, у доимо “Барселона”да якка ўзи ўйнаган.

Сетьеннинг ўрнида бўлсам, мен уни захирага ўтказиб қўйган бўлардим”, дейди 75 ёшли собиқ посбон.

Эслатиб ўтамиз, Месси Ла Лига жорий мавсумида 21та гол билан мусобақа тўпурари бўлиб турибди. Шунингдек, у 17 пас билан ассистентлар жадвалида ҳам етакчилик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: El Chiringuito de Jugones