АПЛ. “Қизил иблислар” “Эмирейтс”да “Арсенал”ни доғда қолдиришди+ФОТО
03 дек 2017 00:30
Янгиликлар
АПЛ. “Қизил иблислар” “Эмирейтс”да “Арсенал”ни доғда қолдиришди+ФОТО
Учрашув мезбонлар учун ўта омадсиз бошланди. 4-дақиқада Валенсиянинг кучли зарбасидан кейин тўп “Арсенал” ҳимоячиси ва дарвозабонининг оёқлари орасидан ўтиб дарвоза тўрига бориб тушган бўлса, сал ўтиб Лингард ажойиб вазиятга чиқарилди ва у имкониятдан самарали фойдаланди -0:2. Бу пайтда матчнинг эндигина 11-дақиқаси ўтиб бораётганди...
Шундан кейин “Арсенал” ташаббусни ўз қўлига олди. Аммо шу куни Давид Де Хеа фаолиятидаги энг яхши ўйинлардан бирини ўтказди ва “тўпчилар”нинг ўнлаб ҳужумларини ажойиб “сейв”лари орқали бартараф этди. Иккинчи бўлим бошида Венгер жамоаси ҳисобни қисқартиришга эришди. Аммо 63-дақиқада яна қарши ҳужумда Моуриньо жамоаси рақибни доғда қолдирди. Погбанинг ажойиб тўп узатишидан кейин Лингард бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олди. 74-дақиқада Погба рақиб ҳимоячиси Бельеринга нисбатан қўполлиги эвазига майдондан четлатилди ва кейинги турда “Ман Сити”га қарши ўтадиган баҳсни трибунадан кузатиши ойдинлашди.
АПЛ, 15-тур.
Арсенал – Манчестер Юнайтед 1:3
Голлар: 0:1 – 4 Валенсия, 0:2 – 11 Лингард, 1:2 – 49 Ляказетт, 1:3 – 63 Лингард.
Арсенал – Чех, Мустафи (Ивоби, 15), Монреаль, Колашинац (Жиру, 76), Косьельни, Озил, Рэмзи, Санчес, Джака (Уэлбек, 70), Бельерин, Ляказетт.
МанчестерЮнайтед –Де Хеа, Смоллинг, Рохо, Валенсия, Линделеф, Погба, Янг, Матич, Лингард (Дармиан, 76), Марсьяль (Эррера, 67), Лукаку.
Огоҳлантириш: Рохо (58), Бельерин (72), Косьельни (87), Эррера (89), Санчес (89).
Четлатиш: Погба (74).







Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар