АПЛ клубида истеъфо юз берди

Aslanov Jasurbek
3 дек 2018, 15:20
Айни дамда Англия Премьер-лигасининг турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турган "Саутгемптон" клубида истеъфо юз берди.

"Авлиёлар" ва уларнинг устози Марк Хьюз ҳамкорликни тўхтатди. Клуб раҳбарияти муваффақиятсиз натижалардан сўнг мутахассис билан хайрлашишга қарор қилди.

Вақтинча унинг ўрнини ёрдамчи мураббий Келвин Дэвис эгаллаб туради.

"Саутгемптон" жорий мавсум АПЛда 14та ўйин ўтказиб, уларнинг 1тасида ғалабага эришди, 6та ўйин эса дуранг билан якунланди, қолган 9та учрашувда мағлубият қайд этилди.

АПЛ турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/SouthamptonFC