

Бу ҳақда "The Sun" нашри ёзмоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, барча ўйинларни 2 августга қадар якунлаш учун қолган учрашувларни 7 ҳафта ичида ўтказиш зарур. Бу муддат ичида Англия кубогини ҳам тугатиб қўйиш режалаштирилмоқда. Бундай ҳолатда, чемпионатни тиклаш учун дедлайн сифатида 19 июнь санасини белгилаш қарори қабул қилинган. Агар беллашувлар айнан шу санагача бошланмаса, у ҳолда мавсум муддатидан олдин якунлангани эълон қилиниши ҳам мумкин.




