UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47Футзал. Ўзбекистоннинг Вьетнамга қарши таркиби маълум  5 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  2 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  16 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  3 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  11 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  15 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  10

Англия лига Кубоги. "Манчестер Сити" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кубок соҳибига айланди Янгиликлар

Англия лига Кубоги. "Манчестер Сити" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кубок соҳибига айланди

Англия лига Кубоги финали доирасидаги "Челси" - "Манчестер Сити" учрашувида "шаҳарликлар" устун келишди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 

Англия лига Кубоги
Финал
"Челси" – "Манчестер Сити" 0:0 (Пеналтилар серияси — 3:4)
"Уэмбли" стадиони.

"Челси" 
– Аррисабалага, Аспиликуэта, Давид Луиз, Рюдигер, Эмерсон, Жоржиньо, Канте, Баркли (Лофтус Чик, 89), Виллиан, Азар, Педро (Хадсон Одои, 79).

"Манчестер Сити" - Эдерсон, Зинченко, Ляпорт (Компани, 46), Отаменди, Уокер, Фернандиньо, Давид Сильва (Гюндоган, 79), Де Брюйне (Сане, 86), Бернардо Сильва, Стерлинг, Агуэро.

Огоҳлантиришлар: Давид Луиз 30, Фернандиньо 58, Рюдигер 72, Жоржиньо 88.

Челси

Сесар Аспиликуэта - 121', Эмерсон - 121', Эден Азар - 121'

Кубок футбольной лиги . final-тур

24/02/2019, 20:30

4
:
3
Тугади

Манчестер Сити

Илкай Гюндоган - 121', Серхио Агуэро - 121', Бернарду Силва - 121', Рахим Стерлинг - 121'

Стадион: Wembley, 81775 томошабин

Бош ҳакам: Jonathan Moss

45'
90'
120'
30'  Давид Луис
72'  Антонио Рюдигер
79'  Педро Родригес (Каллум Хадсон-Одои)
88'  Жоржиньо
89'  Росс Баркли (Рубен Лофтус-Чик)
95'  Виллиан (Гонсало Игуаин)
46'  Эмерик Ляпорт (Венсан Компани)
58'  Фернандиньо
79'  Давид Сильва (Илкай Гюндоган)
86'  Кевин Де Брёйне (Лерой Сане)
90'  Николас Отаменди
91'  Фернандиньо (Данило)

Пенальтилар серияси бошланди
0:0 — Жоржиньо (ноаниқ)
0:1 — Гюндоган
1:1 — Аспликуэта
1:2 — Агуэро
2:2 — Эмерсон
2:2 — Сане (ноаниқ)
2:2 — Давид Луиз (ноаниқ)
2:3 — Бернарду Силва
3:3 — Азар
3:4 — Стерлинг

"Манчестер Сити" навбатдаги совринни қўлга киритди!

Ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланади

81 775 нафар томошабин учрашувни трибунадан туриб кузатиб бормоқда

Экстра таймнинг биринчисида айтарлик хавфли вазият бўлмади. Жамоалар пенальтилар сериясига қараб кетишмоқда. 

Гвардиола шогирдларини руҳлантирмоқда

90+4. Асосий вақт якунланди ҳисоб очилмади. Энди яна 30 дақиқа футбол кўрамиз 

90+3. Эден Азар бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо қанот ҳаками байроқчани кўтариб ўйиндан ташқари ҳолатни кўрсатди

90+2. Жарима тўпидан кейин сал қолса "Челси" гол уриши мумкин эди, бироз ноаниқ чиқди

90. Ўйиннинг асосий вақтида 4 дақиқа қўшилди

89. Ўзгариш. "Челси". Баркли ўрнига Лофтус Чик тушди

89. Огоҳлантириш. Жоржиньо бирга бир вазиятга қочиб кетаётган Стерлингни атайин йиқитгани учун

88. ЗАРБА! Давид Луизнинг зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди

86. Ўзгариш. "Сити". Де Брюйне ўрнига Сане тушди

82. Жамоалар асосий вақт 0:0 ҳисобида тугашига рози шекилли

79. Ўзгариш. "Челси". Педро ўрнига Хадсон Одои тушди

79. Ўзгариш. "Манчестер Сити". Давид Сильва ўрнига Илкай Гюндоган тушди

73. ЗАРБА! Де Брюйне 18 метрлардан белгиланган жарима тўпини дарвоза юқорисига тепди

72. Огоҳлантириш. Рюдигер

66. ЗАРБАААААААААААААААА! ЖУДА ВА ЖУДА ХАВФЛИ! Яна ўша Азар чап қанотдан қочиб кетди, жарима майдонига кириб Кантега тўп узатди, Нголонинг зарбаси эса юқорига кетди! 

63. "Челси" ўз бахтини қарши ҳужумдан изламоқда. "Сити" эса катта куч билан ҳужумга ўтмоқда.

58. Огоҳлантириш. Фернандиньо рақиб йўлини тўсгани учун  

56. ГООООООЛ! Агуэро гол урди, аммо у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани учун гол ҳисобга олинмади. Бош ҳакамга VAR ёрдамга келди. 


53. Хавфли вазият! Эден Азар сал қолса бирга бир вазиятга чиқиб кетарди, аммо жарима майдони ичида Отаменди ундан тўпни олиб қўйди! 

50. Хавфли вазият! Агуэро томонга узатилган тўпни Кепа иккинчи уринишда эгаллаб олди, сал қолса аргентиналик ҳужумчи гол урарди.

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Сити". Ляпорт ўрнига Компани тушди



45. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ. 

44. Хавфли вазият! Эден Азарнинг бир ўзи ҳозир рақиб ҳимоячиларини шошириб қўйди. Аммо унинг зарбаси дарвозага бормади.

41. "Сити" жарима тўпини амалга оширди. Рақиб жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди. 

35. "Челси" умуман ҳужум қила олмаяпти.



30. Огоҳлантириш. Давид Луиз Бернардо Сильвани йиқитгани учун

28. ЯНА ЗАРБА! Агуэронинг кучли зарбаси Кепа томонидан қайтарилди. 

22. ЗАРБАААА! Бернардо Сильванинг оширган тўпини тўхтатиб олган Серхио Агуэронинг кучли зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

15. Гвардиола шогирдлари ташаббусга эришишмоқда. Қанотлардан тўп рақиб жарима майдонига узатилмоқда асосан. Гвардиола ҳозир майдон четига туриб олиб шогирдларига кўрсатмалар бермоқда.



9. УХХ. Канте рақиб жарима майдони ёнида йиқилди, Зинченко қоида бузмаган деб топилди.

3. Дастлабки дақиқаларда "Сити" тўпни назорат қилмоқда.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:30да бошланади.



Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика