

Бугун тушликдан кейин жамоа аъзолари клуб қароргоҳида йиғилди. Энди февраль ойининг охирига қадар «бургутлар» Андижонда йиғин ўтказади.
«Андижанка» назорат учрашувида ғалаба қозонди
Ориф Маматказин бошқарувидаги «Андижанка» аёллар жамоаси кеча синов-назорат учрашувида майдонга тушди. Жорий мавсум таркибини бироз ёшартираётган «Андижанка»нинг ўртоқлик ўйинидаги спарринг-рақиби Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси бўлди. «Андижанка»нинг машғулот майдонида ўтган водий дербисида андижонликлар йирик - 7:0 ҳисобида зафар қучди.
«Андижон-Турон»да мағлубият
Мини-футбол бўйича янги мавсумга пухта тайёргарлик кўришни мақсад қилган Андижоннинг «Андижон-Турон» футзал жамоаси ҳам машғулотлар билан бир қаторда, ўртоқлик ўйинларини ҳам ташкил этмоқда. Ҳусусан Шавкат Муҳиддинов бошчилигидаги футзал жамоаси куни-кеча Андижон шаҳрида наманганлик футзалчиларга қарши баҳс олиб борди. Деярли тенг курашлар остида ўтган баҳсда «Навбаҳор» 6:4 ҳисобда ғалаба қозонди.




