UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  2 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Амиржон Сафаров: “Динамо” олдига юқори вазифалар қўйилган” Янгиликлар

Амиржон Сафаров: “Динамо” олдига юқори вазифалар қўйилган”

Самарқанднинг “Димнамо” клуби бу биринчи лигада иштирок этиб яна олий лигага қайтди.

Самарқанд клуби шарафини ҳимоя қилган Амиржон Сафаров бу йил биринчи лигада 23та гол уришга эришди. Биз ушбу футболчи билан фаолияти тўғрисида суҳбатлашдик.

-  Биринчи лига баҳслари “Динамо” учун қандай ўтди?

-  Бу йил “Динамо” жамоаси биринчи лигада иштирок этиб олий лига йўлланмасини муддатидан аввал қўлга киритди. Бундай натижага жамоавий ўйин эвазига эришдик, деб ўйлайман. Бундай натижада мураббийлар штабининг хизматларини алоҳида эътироф этиш керак. Биринчи лигада кўплаб оғир учрашувларни ўтказдик. Олий лигага қайтганимиздан хурсандман.

-  Бу йил сиз рақиблар дарвозасини 23 бор ишғол қилишга эришдингиз ва  клубнинг энг яхши футболчиси бўлдингиз. Бунга қандай эришдингиз?

-  Мураббийларимнинг кўрсатмаларига амал қилган ҳолда тинмай машғулотлар ўтказдим. Ўз устимда тинмай ишлашдан тўхтамадим. Бундай натижага эришишимда жамоадошларимнинг ҳам хизматлари катта. Агарда улар бўлмаганида мен бундай натижаларга эриша олмасдим. Шунинг учун ҳам уларга катта раҳмат айтаман.

-  Сизга бошқа жамоалардан таклифлар борми?

-  Албатта, Тошкент жамоасидан таклиф бўлганини айтишим мумкин. Лекин қайси клубданлиги сир бўла қолсин.

-  Мана биринчи лигада иштирок этдингиз. Биринчи лигада кўп нарса талабга жавоб бермайди. Тўғрими?

-  Ҳа албатта, бу гапингизда жон бор. Баъзи жамоаларнинг стадионлари умуман талабга жавоб бермайди. Энди бундай муаммоларни биз хал қилмаймиз. Буни кўриб чиқувчи одамлар бор. Мен бу ҳақида ҳеч нима дея олмайман. Ҳар қандай жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Шу мақсадлар сари интилади, деб ўйлайман.

-  Футбол орқали илк олган маошингизни эслай оласизми?

-  Албатта, эслай оламан. Лекин қанчалигини айта олмайман. Маошимга рўзғор буюмлари сотиб олганман. Ота-онам  бундан жуда ҳам қувонишган.

-  Сиз футболга 11 ёшингизда қадам қўйгансиз. Биринчи мураббийингиз Саме Эгамбердиев бўлган. Футболга кириб келишингизга ким сабабчи бўлган?

-  Футболга кириб келишимга акам сабабчи бўлган. Ёшлигимда акам футбол билан шуғулланарди. Мен ҳам акамга хавас қилиб уларнинг ортидан эргашиб футболга кириб келганман.


-  Акангиз Акмал Сафаров ҳақида ҳам бироз гапириб бера оласизми?
-  Акам ҳам аввал Саме Эгамбердиев ва Саид Эгамбердиев қўл остида машғулот ўтказган. Акамга мени ҳам футбол тўгарагига олиб боринг деганман. Шундан сўнг акам билан бирга ушбу мураббий қўл остида машғулотлар ўтказганмиз. Кейинчалик машғулотларга ўзим бора бошладим. Акам эса катта футбол билан хайрлашишга мажбур бўлган. Оилавий шароитимиз футболга бироз тўғри келмагани боис пул топиш учун акам бошқа ишга ўтиб кетган.

-  “Динамо” жамоасига сизни ким таклиф қилган?

-  Саме Эгамбердиевнинг отаси Саид ака Эгамбердиев мени “Динамо” жамоасига боришимни маслаҳат берган. Ўшанда мени Игорь Николаевич исмли мураббий кутиб олган ва кўрикдан ўтказган.

-  Келаси йили "Динамо" олий лигада иштирок этади. Жамоа олдинга қандай вазифалар қўйилган?

-  Келаси йили “Динамо” жамоаси ўзгача бўлади, деб ўйлайман. Жамоа олдига юқори вазифалар қўйилган.

-  Сиз фақат мухлислар учун футбол ўйнайсизми ёки пул топиб яхши яшаш учунми?

-  Биринчи навбатда жамоа манфаати учун, кейин эса мухлислар учун футбол ўйнайман. Қолгани аста-секин бўлаверади.

-  Мана аста-секин мухлислар кўнглидан жой олаяпсиз. Юлдузлик касалига дучор бўлишдан қўрқмайсизми?

-  Мен бундай нарсалардан йироқдаман.

-  Илҳом Шарипов қандай мураббий?

-  Илҳом ака мен учун жуда ҳам яхши мураббий. Ушбу мутахассис қўл остида машғулот ўтказаётганимдан хурсандман. Вақти кеганда қаттиққўл бўлади, бошқа пайт улардан хушчақчақ инсонни учратиш қийин бўлиб қолади.

-  Мураббийингизни қайси ҳислатларини қадрлайсиз?

-  Ёшларга катта ишонч билдирадилар. Шу ҳислатлари ёқади.

-  Олдингизга қандай мақсадларни қўйгансиз?

-  Авваламбор яхши футболчи бўлиш. “Динамо” жамоасини келгуси йили пешқадамлар сафида кўриш ва албатта Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ҳаракат қилиб юртимиз байроғини юксакларга кўтаришни мақсад қилганман.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.


Амиржон Сафаров - "Динамо"нинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси!

Амиржон Сафаров: "Динамо" клуби спорт директори билан баҳсда ғолиб чиқдим"

Амиржон Сафаров: "Голларим "Динамо"га ғалаба келтирганидан хурсандман"

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика