UZ

Сўнгги янгиликлар

09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  1 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  6 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  32 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4

Амиржон Сафаров: "Голларим "Динамо"га ғалаба келтирганидан хурсандман" Янгиликлар

Амиржон Сафаров: "Голларим "Динамо"га ғалаба келтирганидан хурсандман"

«Динамо» - «Норин» (2:1) учрашувида захирадан майдонга тушган Амиржон Сафаров ўз «дубли» эвазига Самарқанд жамоасига ғалаба келтириб, ўйин қаҳрамонига айланди.

Учрашувдан кейин ёш ҳужумчининг фикрлари билан қизиқдик.

«Самарқанддаги дастлабки тур ўйинида ғалаба қозонишимиз шарт эди. Захирадан тушиб икки голим эвазига жамоам ғалабасини таъминлаганимдан жуда хурсандман» - дея гап бошлади «Динамо» ҳужумчиси.

- Захирадан майдонга тушаётганингизда мураббийлар қандай кўрсатма беришганди?

- Жароҳат олган Азамат Бобожонов ўрнига майдонга тушганлигим боис, мураббийларимиз тўпни ўзимда ушлаб, тезкор ҳужумга кўпроқ ўтишимни таъкидлашганди. Шу боис имкон бўлди дегунча ҳужумга ўтдим. Қолаверса, ҳужумда Алишер ака Холиқовдек тажрибали ҳужумчи билан бирга тўп сурганим катта ёрдам бўлди. У кишидан ҳам жуда кўп нарса ўрганаяпмиз.

Жамоамиз мураббийлари барча ёшларга имконият беришмоқда. Уларни ишончини оқлаб, бундан фойдаланишга интилаяпмиз. Бутун мавсум ўйинлар ҳали олдинда. Умид қиламанки, қолган ўйинларда ҳам ўз голларим ва ғалабамиз билан «Динамо» мухлисларини хурсанд қиламиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика