

"Cadena SER" хабарига кўра, клуб раҳбарияти энди Алонсога бироз кўпроқ вақт бериш ниятида - у ҳеч бўлмаганда 8 январ куни Испания Суперкубоги ярим финалида бўлиб ўтадиган "Атлетико Мадрид"га қарши ўйингача ишдан бўшатилмаслиги мумкин. Таъкидланишича, мураббийнинг келажаги кўп жиҳатдан дерби натижасига боғлиқ бўлади.
Бироқ, Алонсонинг "Атлетико Мадрид"га қарши ўйиндан олдин ҳам ишдан олиниши мумкин: бунинг учун мадридликлар "Севилья" (20 декабрь) ёки "Бетис"га (4 январ) қарши ўйинларда тўлиқ муваффақиятсизликка учрашлари лозим бўлади.


