UZ

Сўнгги янгиликлар

16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  0 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  0 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  4 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  1 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  10 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  6 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0

Алибобо Раҳматуллаев: "Навбаҳор" жамоаси мухлиси бўлиб қоламан" Янгиликлар

Алибобо Раҳматуллаев: "Навбаҳор" жамоаси мухлиси бўлиб қоламан"

Озарбойжоннинг "Реван" жамоаси билан 1,5 йиллик шартнома имзолаган Алибобо Раҳматуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.


"Янги жамоага келганимдан хурсандман. "Равон" клуби ўз олдига яхши мақсадлар қўйган. Бу жамоа ҳали ёш. Фаолиятимда бироз тўхталиш бўлиб, ўйиним орқага қараб кетганди. Аста-секин ўз спорт формамни тиклаб бормоқдаман. Бу таклиф мен учун олдинга ташланган қадам бўлди десам адашмайман. Худога шукур, барчаси яхши кечмоқда. Мени мавсум ўртасида қўйиб юборгани учун "Навбаҳор" жамоаси, хусусан Бахтиёр Ашурматовга катта раҳмат айтаман. Камдан-кам мураббийлар бунга розилик билдиришади. Умуман "Навбаҳор" жамоасидаги барчага ташаккур билдираман. Ушбу жамоадан четга чиқиб кетмоқдаман. "Навбаҳор" жамоаси менга трамплин вазифасини бажариб берди десам янглишмайман. "Навбаҳор"даги барча футболчиларга омад тилаган ҳолда, "Динамо"га қарши ўйинда улардан ғалаба кутаман. Мен "Навбаҳор" жамоаси мухлиси бўлиб қоламан. Тўғриси, кам муддат ўйнаган бўлсамда, "Навбаҳор" жамоаси жуда ёққанди. Бу ердаги мухлислар мени юрагимдан жой олишди. Ҳали бошқа ҳеч қаерда бу каби фидоий, футболни севадиган ишқибозларни кўрмагандим. Улар жамоа қўллаб-қувватлашда жуда фаол. Машғулотларда ҳам мухлислар ташриф буюришлари гувоҳ бўлгандим. Умид қиламанки, "Навбаҳор" жамоаси келгусида кўплаб ютуқларга эришади.

Янги жамоам билан 13 сентябрда Худо хоҳласа Бокунинг "Нефтчи" клубига қарши дерби ўйинида майдонга тушаман. Бу ўйин қиймати жуда баланд экан. Бу ерда имкон қадар ўзимни кўрсатиб, юртимиз футболини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан", - дейди Алибобо Раҳматуллаев.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика