UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58Про лига. "Олимпик" – "Жайхун". Таркиблар маълум  0 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  0 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  1 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  1 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  8 11:46"Олимпик" футболчи ва ходимлари 5 ойдан бери маош олишмаяпти, клуб ёпилиб кетиши мумкин  4 11:45Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди  2 11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  26 10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0 10:20"Манчестер Сити" Родрига ўринбосар топди  0 09:54"Манчестер Юнайтед" туркиялик футболчига 90 миллион евро таклиф қилади  2 09:26Гехи учун Италия гранди ҳам курашга қўшилди  1 08:53Суперлига. Бугун 25-тур старт олади  4 08:28ЖЧ-2026 финалидаги чипталар сўнгги жаҳон чемпионатига нисбатан ўн баробар қимматроқ  3

Алибобо Раҳматуллаев: "Навбаҳор" жамоаси мухлиси бўлиб қоламан" Янгиликлар

Алибобо Раҳматуллаев: "Навбаҳор" жамоаси мухлиси бўлиб қоламан"

Озарбойжоннинг "Реван" жамоаси билан 1,5 йиллик шартнома имзолаган Алибобо Раҳматуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.


"Янги жамоага келганимдан хурсандман. "Равон" клуби ўз олдига яхши мақсадлар қўйган. Бу жамоа ҳали ёш. Фаолиятимда бироз тўхталиш бўлиб, ўйиним орқага қараб кетганди. Аста-секин ўз спорт формамни тиклаб бормоқдаман. Бу таклиф мен учун олдинга ташланган қадам бўлди десам адашмайман. Худога шукур, барчаси яхши кечмоқда. Мени мавсум ўртасида қўйиб юборгани учун "Навбаҳор" жамоаси, хусусан Бахтиёр Ашурматовга катта раҳмат айтаман. Камдан-кам мураббийлар бунга розилик билдиришади. Умуман "Навбаҳор" жамоасидаги барчага ташаккур билдираман. Ушбу жамоадан четга чиқиб кетмоқдаман. "Навбаҳор" жамоаси менга трамплин вазифасини бажариб берди десам янглишмайман. "Навбаҳор"даги барча футболчиларга омад тилаган ҳолда, "Динамо"га қарши ўйинда улардан ғалаба кутаман. Мен "Навбаҳор" жамоаси мухлиси бўлиб қоламан. Тўғриси, кам муддат ўйнаган бўлсамда, "Навбаҳор" жамоаси жуда ёққанди. Бу ердаги мухлислар мени юрагимдан жой олишди. Ҳали бошқа ҳеч қаерда бу каби фидоий, футболни севадиган ишқибозларни кўрмагандим. Улар жамоа қўллаб-қувватлашда жуда фаол. Машғулотларда ҳам мухлислар ташриф буюришлари гувоҳ бўлгандим. Умид қиламанки, "Навбаҳор" жамоаси келгусида кўплаб ютуқларга эришади.

Янги жамоам билан 13 сентябрда Худо хоҳласа Бокунинг "Нефтчи" клубига қарши дерби ўйинида майдонга тушаман. Бу ўйин қиймати жуда баланд экан. Бу ерда имкон қадар ўзимни кўрсатиб, юртимиз футболини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан", - дейди Алибобо Раҳматуллаев.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика