

У жорий мавсумнинг биринчи даврасини "Олмалиқ"да ўтказди ва ўртача ўйин кўрсатди. Биринчи давра якунида эса клубни тарк этди. Эшитишимизча, Алибобо футбол билан хайрлашган кўринади.
"У ҳозир АҚШга кетган, - дейди сайтимизга яқин манбалардан бири. - Агар жамоа топса футбол ўйнашни давом эттиради. Ёки бўлмаса бошқа иш қилади".
Эслатиб ўтамиз, Алибобо Раҳматуллаев фаолияти давомида "Бунёдкор"дан ташқари "Пахтакор", "Бухоро", "Навбаҳор", "Қўқон-1912", "Олмалиқ" клубларида ҳам ўйнаган.



