UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  1 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  11 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  6 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  3 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1 13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0 13:15Холанд 5.5 миллиард сўмга сумка сотиб олди, Мбаппе ва Ашраф домино ўйнади. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  4 12:48"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда  3 12:20"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди  3 11:57"Реал" асосий жамоанинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Родриго билан хайрлашишга тайёр  7 11:30Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтди — трансфер якуний босқичда  0 10:36"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувида рекорд қайд этилди  5 09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  3 09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1

Алибобо Раҳматуллаев: “Ғалаба қозонишимиз шарт эди” Янгиликлар

Алибобо Раҳматуллаев: “Ғалаба қозонишимиз шарт эди”

“Навбаҳор” жамоасини “Цементчи” майдонидан ғалаба билан қайтиши ва кубокда кейинги босқичга чиқишида “лочинлар” вакили Алибобо Раҳматуллаевни ҳам ҳиссаси катта бўлди.

Захирадан майдонга тушган Раҳматуллаев мезбонлар дарвозасига иккинчи голни уришга эришди. Айнан шу гол якунда муҳим аҳамиятга эгалиги билан ёдда қолди:

- Барчага маълумки, кубок учрашувларида ҳар қандай жамоа ҳам муносиб тарзда тайёргарлик кўриб ижобий натижани қайд этиш учун ҳаракат қилади. “Цементчи” жамоаси ҳам кубокдаги ажойиб ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилишга интилиб келади. Мисол учун қувасойликлар ўтган йили “Олмалиқ” ва “Машъал” клубларини мағлуб этиб чорак финал йўл олиб, “Пахтакор” билан ўз майдонида дуранг ўйнаганди. Айнан шу нуқтаи назардан олиб қараганда “Цементчи” билан ўтадиган ўйинни қийин бўлишини билардик. Майдон эгалари майдонда яхши ўйин намойиш этишди.

Жамоамиз чемпионатнинг дастлабки икки турида ғалаба қозонмаганлиги сабабли, Қувасойдан ижобий натижа билан қайтишимиз шарт эди. Шу сабабли, баҳсга муносиб тарзда ҳозирлик кўргандик. Майдонда бор кучимиз билан тўп суриб, якунда ютуқни қўлга киритдик. Бу орқали клуб раҳбарияти ва мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди, - дейди Раҳматуллаев.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика